Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Бошқарма бошлиғи таржимаи холи

Маматхонов Мухаммадзокир Журабоевич

01.02.1974  йил Наманган вилояти, Поп туманида туғилган

Маълумоти –   олий 
2006 й. Наманган муҳандислик иқтисодиёт институти (сиртқи),
2012 й. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги олий бизнес мактаби
 

       Йиллар                        Ишлаган жойи

1992-1994 йй.-  Поп тумани улгуржи савдо базаси экспедитори

1994-1996 йй.-  Поп тумани улгуржи савдо базасига қарашли савдо дўкони мудири

1996-1998 йй.-  Наманган вилояти Поп тумани «Анвар» фирмаси ҳисобчиси

1998-1999 йй.-  Наманган вилояти Поп тумани Давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларни солиқка тортиш бўлимининг участка инспекторлари билан ишлаш сектори участка инспектори, катта инспектори

1999-2000 йй.-  Наманган вилояти Поп тумани Давлат солиқ инспекцияси савдо ва хизмат кўрсатиш корхоналарини назорат қилиш бўлими давлат солиқ бош инспектори

2000-2001 йй.-  Наманган вилояти Чуст тумани Давлат солиқ инспекциясининг юридик шахслар тўловларининг бюджетга тушишини назорат ва таҳлил қилиш бўлими назорат шўъбаси давлат солиқ катта инспектори

2001-2002 йй.-  Наманган вилояти Чуст тумани Давлат солиқ инспекцияси навбатчилик қисми навбатчи давлат солиқ бош инспектори

2002-2004 йй.  - Наманган вилояти Поп тумани Давлат солиқ инспекциясининг жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими  давлат солиқ инспектори, катта инспектори, бош инспектори

2004-2005 йй.  -  Наманган шаҳар Давлат солиқ инспекцияси қиска муддатли текширишларни ўтказиш ва бозорлар фаолиятини назорат қилиш шўъбаси давлат солиқ инспектори

2005-2005 йй. - Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат бўлими инспектори

2007-2008 йй.  - Наманган вилояти Давлат солиқ бошқармаси жисмоний шахсларга солиқ солиш ва назорат килиш шўъбаси бошлиғи

2008-2008 йй. - Наманган вилояти Поп тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи

2008-2009 йй. - Наманган вилояти Поп тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғининг биринчи ўринбосари

2009-2013 йй. - Норин тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи

2013-2013 йй. - Наманган вилояти ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири вазифасини бажарувчи

2013-2014 йй. - Наманган вилояти ҳокимлигининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари котибияти мудири

2014-2016 йй. - Уйчи тумани ҳокимининг иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш, хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорлик масалалари бўйича ўринбосари

2016-2017 йй - Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани ҳокими

2017-2018 йй - “Ўзагросервис” АЖнинг Молия ва иқтисодиёт бошқармаси бошлиғи

2018 й.  -  ҳ.в. - Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи