Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси функция ва вазифалари
Қуйидагилар Инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
 
меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
 
меҳнат, аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланишини таъминлаш ҳамда меҳнатга оид муносабатларни, меҳнат ва аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш;
 
қонун ҳужжатларида тақиқланган мажбурий меҳнатни ҳамда меҳнатга оид муносабатлар соҳасидаги камситишларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик;
 
меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши бўйича ахборот-тушунтириш ва ҳуқуқий тарбия ишларини амалга ошириш.
 
Инспекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиққуйидаги функцияларни амалга оширади:
Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
 
ташкилотлар томонидан меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан давлат назоратини амалга оширади;
 
меҳнат тўғрисидаги келишувлар ва локал ҳужжатларнинг, иш берувчиларнинг меҳнатга оид муносабатлар масалалари бўйича буйруқларининг меҳнатга доир қонун ҳужжатларига мувофиқлигини таҳлил қилади;
 
қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши юзасидан мониторингни амалга оширади.
 
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида:
 
меҳнатга оид муносабатлар субъектларининг, шу жумладан касаначилик шароитларида меҳнат фаолиятини амалга оширадиган ходимларнинг ҳамда шахсий ёрдамчи, деҳқон ва фермер ҳўжаликларида қорамол боқишаётган шахсларнинг меҳнат ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлайди;
 
аниқланган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш учун ҳуқуқий таъсир чораларини кўради;
 
касаба уюшмаларига ва ходимларнинг бошқа вакиллик органларига меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида уларга берилган ҳуқуқларни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иш берувчиларнинг уларга риоя этишларини назорат қилади;
 
меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилиши юзасидан ташкилотлар ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқади.
 
Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланишини таъминлаш ва меҳнатга оид муносабатларни, меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш соҳасида:
 
ўтказилган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолатини ўрганиш ва текшириш якунлари бўйича тегишли ахборот тайёрлайди ҳамда белгиланган тартибда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирига тақдим этади;
 
меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
 
ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоли жиҳатларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлар тайёр
лаш мақсадида меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатлари нормаларини ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати бўйича текширувлар материалларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
 
меҳнатга оид муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш масалалари бўйича хорижий тажрибани ўрганади ва таҳлил қилади ҳамда уларни Ўзбекистон Республикасида қўллашнинг мақсадга мувофиқлиги юзасидан таклифлар тайёрлайди.
 
Қонунда тақиқланган мажбурий меҳнат ва меҳнатга оид муносабатлар соҳасидаги камситишларнинг олдини олиш ва уларга йўл қўймаслик соҳасида:
 
айрим тоифадаги ходимлар (аёллар, вояга етмаганлар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари, ногиронлар, Ҳарбий Кучлар сафларидан бўшатилганлар ва бошқалар) учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатларига риоя этилишини назорат қилади;
 
мажбурий меҳнатдан фойдаланиш ва камситишнинг аниқланган ҳар бир ҳолати бўйича ҳуқуқий таъсир чораларини кўради ва қонун ҳужжатларининг бузилиши ҳолатлари тўғрисида тегишли давлат ҳокимияти органларини хабардор қилади.
 
Меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши бўйича ахборот-тушунтириш ва ҳуқуқий тарбия ишларини амалга ошириш соҳасида:
ташкилотлар мутахассислари ва аҳоли учун семинарлар, тренинглар ва давра суҳбатлари ўтказади;
 
оммавий-ахборот воситаларида ва аҳоли ўртасида меҳнат ҳуқуқи муносабатлари ҳамда меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширади.