Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги
Қуйидагилар вазирликнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
минтақалар бўйича меҳнат бозорини шакллантиришда самарали сиёсатни амалга ошириш, демографик омилларни, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва таркибий қайта ташкил этишнинг истиқболли йўналишларини эьтиборга олган ҳолда бандликнинг янги шаклларини кенг татбиқ этиш ҳисобига аҳоли бандлигининг ўсишини таъминлаш;
демографик ўзгаришлар ва кадрларнинг касбий тайёргарлиги билан боғлиқ ўзгариб бораётган талабларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасидаги қонун ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритиш;
ишга жойлашишга мухтож, иш билан банд бўлмаган аҳолига касбий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш бўйича сифатли ҳизматлар кўрсатиш;
аҳолининг эҳтиёжманд тоифаларини ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича амалий чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш, камхарж оилалар, ногиронлар ва ёлғиз кексаларга ёрдам кўрсатишда табақалаштирилган тарзда ва аниқ ёндашувни кўчайтириш;
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан қаттиқ назоратни амалга ошириш, меҳнат муносабатларини, моддий рағбатлантириш ва меҳнатни муҳофаза қилиш механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш.
Вазирлик ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Меҳнат бозорини шакллантириш ва аҳолини иш билан таъминлаш соҳасида:
Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозларини амалга оширади, аҳолини иш билан самарали таъминлаш чора-тадбирлари комплексини асосланган ҳолда меҳнат ресурсларининг прогноз балансларини ишлаб чиқади;
республика ва туман(шаҳар)ларнинг меҳнат ресурслари сони ва таркибини ўрганади ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолининг иш билан бандлик даражаси ва таркибини энг тўлиқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг аҳволи мониторингини ташкил этади;
ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозлари асосида аҳолини иш билан таъминлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
ишсизларни ҳисобга олишни ташкил қилади;
ўрта маҳсус, касб хунар таълими бошқармаси билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминланишини тадқиқ этади ҳамда улар натижалари асосида ишчи кадрлар ва мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
аҳолини иш билан таъминлаш, ёшларни, ишдан бўшаб қолган ходимларни ва аҳолининг бошқа тоифаларини ишга жойлаштириш, шунингдек, бўш иш жойлари бўйича ахборотларнинг шакллантирилишини ва таҳлил этилишини ташкил қилади;
шахсий ёрдамчи ва дехқон хўжаликларида қорамол ўстириш билан банд бўлган шахслар ҳисобини амалга оширади;
ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг касб - ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;
манфаатдор вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда иш ўринлари ташкил этиш дастурларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш ва амалга оширишда қатнашади;
иш билан таъминлаш ва иш ўринлари ташкил этиш ҳудудий дастурларини ишлаб чиқишда ҳокимликларга методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
иқтисодиётни ислоҳ қилиш ва таркибий қайта ташкил этиш давомида, шунингдек хўжалик юритувчи субъектларнинг инкирозга учраши ва тугатилиши натижасида ишдан бўшаб қоладиган ходимларни иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга доир мақсадли минтақавий дастурлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради;
аҳолини ўзини ўзи иш билан таъминлашини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;
давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ташкилотларга корхоналар ҳамда фуқаролар ўртасида кооперациялаш асосида касаначиликни кенгайтириш масалаларида кўмаклашади;
ишсизлар учун хақ тўланиладиган жамоат ишлари ташкил этилишини таъминлайди, ўрта махсус, касб - хунар бошқармаси билан хамкорликда ишсизларни касбга тайёрлашни, қайта тайёрлашни ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади.
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий таъминлаш соҳасида:
муҳтож оилалар, пенсионерлар, ногиронлар, ёлғиз кекса фуқароларга кўрсатилаётган ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг табақалаштирилганлиги ва аниқлигини кучайтиришга йўналтирилган ижтимоий сиёсатни амалга ошириш механизмларини такомиллаштиришга доир таклифлар тайёрлашда қатнашади;
манфаатдор вазирликлар, идоралар ташкилотлар ва муассасалар билан биргаликда пенсионерлар, ногиронлар ва ёлғиз кекса фуқароларга қонун хужжатларида белгиланган имтиёзлар, санатория ва курортда даволанишга йўлланмалар ва махсус харакатланиш воситалари берилишида қатнашади;
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланиш устидан назоратни таъминлаш ишларини ташкил этади;
ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи Давлат жамғармаси маблағлари ҳисобига ижтимоий қўллаб- қувватлашнинг таъминланишини ташкил этади;
энг кам иш ўринларини ажратилиши ва уларнинг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар билан бутланиши масалаларини ўрганади ва таҳлил этади;
дехқон ва фермер хўжаликларида ишлаётган фуқаролар, шунингдек тадбиркорлар учун белгиланган ижтимоий кафолатлар ва ижтимоий мухофаза чора - тадбирларини рўёбга чиқарилишини ташкил этади.
Меҳнат муносабатларини тартибга солиш меҳнатни ташкил этиш, унга хақ тўлаш шартларини ва уни муҳофаза қилишни такомиллаштириш соҳасида:
меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича норматив-хуқуқий хужжатларга риоя қилиниши устидан белгиланган тартибда давлат назоратини амалга оширади;
ёши бўйича имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш хуқуқини берувчи ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини тадбиқ қилиш тартиби тўғрисида тушунтиришлар беради;
меҳнат шароитларига кўра ишчи жойларини атестациядан ўтказишда методик ёрдам кўрсатади.
Ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида:
ижро этувчи туман, шаҳар хокимият органлари ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иштирокида ёлғиз кекса фуқаролар, ногиронлар ва давлатнинг қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган бошқа аҳоли гуруҳларига ижтимоий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил этади;
ижтимоий таъминот муассасаларида (“Мурувват” уйларида, санаторияларда) яшаётган кекса фуқаролар ва ногиронларга маиший, тиббий ва маданий хизмат кўрсатишни ташкил қилади, ушбу муассасаларнинг моддий - техника базаси мустаҳкамланишини таъминлайди;
ёлғиз кекса фуқароларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматларининг комплекс тармоқларини ташкил этади ва уларнинг ишини назорат қилади;
аҳолига ижтимоий ёрдам бериш дастурларини молиялаштириш учун маблағлар жалб этиш ишларида нодавлат, нотижорат ташкилотларининг ва бошқа ташкилотларнинг ўзаро ҳамкорлик қилишини таъминлайди;
ёлғиз кекса фуқаролар, пенсионерлар ва ногиронларга ижтимоий ёрдам кўрсатувчи нодавлат хизматлар ташкил этишга кўмаклашади ҳамда уларнинг иши устидан назоратни таъминлайди;
ўзига қарашли ташкилотларнинг аҳолига ижтимоий ёрдам кўрсатиш дастурларини молиялаштириш эхтиёжлардан келиб чиққан ҳолда амалга ошириладиган ишларини, шу жумладан уларнинг тижорат фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ногиронларни реабилитация қилиш соҳасида:
ногиронларни реабилитация қилиш ишларини мувофиқлаштиради;
инфратузилма объектларининг ногиронлар ва кекса фуқаролар учун қулайлигини таъминловчи шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини шакллантиришда қатнашади;
ногиронлар учун иш ўринлари ташкил этишда ва уларни ишга жойлаштиришда ногиронларнинг нодавлат ва бошқа ташкилотларга ёрдам беради;
ногиронларнинг меҳнатидан фойдаланиш бўйича ихтисослаштирилган корхоналарни ташкил этиш ва ривожлантиришга, меҳнатнинг касаначилик турларини ва иш билан таъминлашнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга кўмаклашади;
ногиронларни ижтимоий реабилитация қилиш босқичи сифатида уларнинг жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати ривожлантирилишига кўмаклашади;
аҳолига протез-ортопедия ёрдами кўрсатишни ташкил этади;
ногиронларни протез-ортопедия буюмлари ва ҳаракатланиш воситалари билан таъминлаш тартибини белгилайди.
Молия хўжалиги фаолияти соҳасида:
Вазирлик тизимида режа-молия ишларини тасарруфидаги ташкилотлар томонидан ўтказиладиган тадбирларни белгиланган тартибда ташкил этади;
аҳолига ижтимоий ёрдам беришнинг ҳар хил турларини ташкил этишни иқтисодий жиҳатдан асослаб беради;
тасарруфидаги ташкилотларнинг молия - хўжалик фаолияти бўйича баланслар ва ҳисоботларни кўриб чиқади;
давлат марказлаштирилган капитал қўйилмаларидан тасарруфидаги ташкилотлар томонидан самарали фойдаланишини таъминлайди, Вазирлик тизимидаги объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича истиқболли дастурларнинг ишлаб чиқилишини ташкил этади.