Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ахборот компютер маркази функция ва вазифалари

Қуйидагилар Бошқарманинг/ташкилотнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ахборот-компьютер марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва марказ ишини ташкиллаштиради. Директор ўринбосарлари, бўлим бошлиқлари ёрдамида Ахборот-компьютер марказ фаолиятига умумий раҳбарлик қилади. Барча юқори ташкилотлар:

жумладан Меҳнат вазирлиги, Ахборот-компьютер марказ фаолиятига бевосита алоқадор ташкилотлар ва муасассалар билан ҳамкорликда иш олиб бориш учун муносабатлар ўрнатишни ташкил қилишга бевосита раҳбарлик қилади. Меҳнат вазирлигидан ва бошқа юқори ташкилотлардан ижро учун берилган топшириқларни бўлим бошлиқлари, бош ва етакчи мутахассислар ёрдамида сифатли, ўз вақтида бажаришни ташкил қилади.
Ахборот-компьютер маркази молиявий — хўжалик ишларини юритишда ҳисоб — китоб бўлими фаолиятига бевосита умумий раҳбарлик ва назорат ишларини олиб боради. Молиявий маблағларни мақсадга мувофиқ тақсимлашда бош тақсимотчи ҳисобланади. Марказда кадрларни танлаш ва ходимларни илмий — амалий ҳамда ташкилотчилик қобилиятларига кўра лавозим билан таъминлашда маслаҳатчи ва айни пайтда бош назоратчи ҳисобланади.
Ахборот-компьютер марказ бўлимларидаги муаммовий — мавзулар режалари бўйича бажарилаётган ишларнинг ҳолатини назорат қилади ва зарур бўлганда шу масалалар юзасидан муҳокамалар бўлганда бўлимларнинг умумий йиғилишида қатнашади ва зарур кўрсатмалар беради.
Ахборот-компьютер маркази ишига ва Марказда ишлаб чиқариш мажлисларига раҳбарлик қилади. Ахборот-компьютер марказининг штатлар жадвалига мувофиқ малакали ходимлар билан таъминлашни ташкил қилишда бевосита раҳбарлик қилади.
Ахборот-компьютер марказининг бўлимлар ишларини олиб бориш мақсадида турли ташкилот ва муассасалар балан хўжалик шартномаларини тузишни ташкил қилишда бевосита раҳбарлик қилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш меъёрларига амал қилган ҳолда ҳар бир ходимнинг иш фаолияти натижасига асосан уларни мукофатлаши мумкин ва аксинча.
Ахборот-компьютер марказининг ҳар бир ходимини эгаллаб турган лавозими даражасида аттестациядан ўтказади ва ходимларнинг малакаларини оширишни ташкил қилишда маслаҳатчи ва ташкилотчи ҳисобланади.
Ахборот-компьютер марказ ходимларининг касбий малакаларни ошириш тадбирларини ишлаб чиқади. Ходимларнинг билимларини ошириш бўйича амалий машғулотлар ташкил этади. Марказни малакали ходимлар билан тўлдириш учун барча чораларни кўради.

  "Mehnat.uz" Ахборот-компьютер маркази устави (pdf, 14,2MB)