Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири функция ва вазифалари

Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазири:
Вазирлик фаолиятига раҳбарлик қилади ҳамда Вазирликка юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Вазирлик тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ҳамда бошқа мансабдор шахсларнинг Вазирлик фаолиятининг алоҳида йўналишлари ва участкаларига раҳбарлик қилиш юзасидан ҳамда тасарруфидаги ташкилотлар иши юзасидан шахсий жавобгарлиги даражасини белгилайди;
ўз ваколатлари доирасида Вазирлик тизими ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқиш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
зарурат бўлганда, Вазирлик марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг, ўзига қарашли ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Вазирлик тизимига кирувчи ўзига қарашли бошқа ташкилотларнинг низомларини (уставларини) белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Вазирликнинг марказий аппарати ходимларини ҳамда Вазирликка қарашли ташкилотлар ва ҳудудий бўлинмалар раҳбарларини Вазирлик
томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;
қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошқа ваколатларни амалга оширади.