Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси функция ва вазифалари
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари:
 
меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлашда меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид таклифларни ва барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ягона талабларни ишлаб чиқиш;
 
ходимларни хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда профилактика ишларини амалга ошириш ҳамда кўмаклашиш ва уларни меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ҳуқуқий ҳимоя қилиш;
 
меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволини, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабабларини таҳлил қилиш, уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқиш, шунингдек Вазирлар Маҳкамасига Вазирликнинг кўрсатиб ўтилган йўналишларда амалга ошираётган ишлари тўғрисидаги мунтазам ахборотини тайёрлаш;
 
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш;
 
меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини сифатли аттестациядан ўтказиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш.
 
Бошқарма ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
 
Меҳнат шароитлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
 
иш берувчилар томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан текширувни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширади;
 
ходимларнинг якка тартибда ва жамоавий ҳимоя қилиш воситалари ҳамда ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш приборлари билан таъминланишини назорат қилади;
 
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишининг олдини олиш ва аниқланган бузилишларни бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни кўради.
 
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга оид таклифларни ва барча ташкилотлар учун меҳнатни муҳофаза қилишдаги ягона талабларни ишлаб чиқиш соҳасида:
 
меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини текшириш материалларини таҳлил қилади ва умумлаштиради;
 
меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштиришга оид таклифлар тайёрлайди;
 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақсадли ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқади.
 
Ходимларнинг хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлашда кўмаклашиш ва уларни меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:
 
иш берувчилар томонидан ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғига етказилган зарарни қоплаш бўйича тўловларнинг амалга оширилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат қилади;
 
манфаатдор органлар билан ўзаро ҳамкорликда ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ишларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификатлаштиради;
 
мутахассисларни жалб этган ҳолда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича илмий-амалий конференциялар, семинарлар ўтказади;
 
оммавий ахборот воситаларида меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ахборот-тушунтириш ишларини амалга оширади.
 
Ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ҳолати ва уларнинг сабабларини таҳлил қилиш соҳасида:
 
ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабабларини таҳлил қилади ва уларни бартараф этиш йўлларини ишлаб чиқади;
 
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширади;
 
ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар сабабларини таҳлил қилади ва уларнинг олдини олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқади.
 
Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш соҳасида:
 
меҳнатни муҳофаза қилишга доир амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни доимий равишда таҳлил қилади ва зарур ҳолларда уларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритади;
 
белгиланган тартибда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш ҳужжатлари лойиҳаларини ишлаб чиқишда, келишиш ва тасдиқлашда қатнашади.
 
Меҳнат шароитлари бўйича иш ўринларини сифатли аттестация қилиш юзасидан давлат назоратини амалга ошириш соҳасида:
 
меҳнат шароитлари бўйича экспертиза амалга оширилишини назорат қилади ва унинг натижалари бўйича хулоса беради;
 
меҳнат шароитлари ва ускуналарнинг шикастлаш хавфлилиги бўйича иш ўринларини аттестациядан ўтказадиган юридик шахсларни аккредитация қилиш, шунингдек уларнинг мутахассисларини меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўқитади ва аттестациядан ўтказади.