Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг ўринбосари функция ва вазифалари
Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирининг ўринбосари:
 
вазирликнинг ижро интизомини мустаҳкамлаш бўйича Ишчи комиссиясига раҳбарлик қилиш ҳамда тизим ташкилотларнинг бу борадаги фаолиятини назоратини олиб бориш;
 
вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш, вазирликда ва унинг тизим ташкилотларида қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этиш чора-тадбирлари тўғрисида таклифлар тайёрлаш, фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий муҳофаза қилиш борасидаги ҳақ-ҳуқуқларини рўёбга чиқарилиши назоратини олиб боришда иштирок этиш, ташқи меҳнат миграцияси масалалари билан боғлиқ ташкилий-ҳуқуқий жараёнларни тартибга солишни такомиллаштириш;
 
вазирлик фаолиятига оид масалаларни амалга ошириш ва ҳал этиш юзасидан таклифлар тайёрлаш, вазир билан келишилган ҳолда уларни вазирлик Ҳайъат мажлиси ва махсус кенгайтирилган йиғилишларда кўриб чиқишни таъминлаш;
 
ўз ваколати доирасида вазирлик марказий аппаратининг Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармаси, Ижтимоий муассасаларни молиялаштириш бўлимига раҳбарлик қилиш, Ногиронларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, Уруш ва меҳнат фахрийлари Республика Пансионати, Сиҳатгоҳлар, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш ва уларни ҳимоя қилиш бўйича Республика реабилитация маркази фаолиятини мувофиқлаштириш.