test
Бўлим унга юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:
- Вазирлик ва идораларнинг, илмий-тадқиқот муассасаларининг АКТ соҳасидаги илмий-техник дастурлари, инновацион ва бошқа турдаги тадқиқот, тажриба-конструкторлик лойиҳаларига оид фаолиятини таҳлил қилади, уларнинг бажарилишини назорат қилади;
- АКТ соҳасидаги истиқболли ва устувор илмий-техник ишланмаларни, илмий-тадқиқот ишлари натижаларини жорий этиш бўйича лойиҳаларнинг тайёрланишини ва бажарилишини таъминлайди;
- АКТ соҳасида татбиқ этилаётган илмий-тадқиқот ишларининг самарадорлигини ошириш учун ўз ваколати доирасида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этади;
- АКТ соҳасидаги илмий ва таълим муассасаларида олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини мувофиқлаштиради;
- соҳа корхона ва ташкилотларининг инновацион ривожланишга масъул бўлган таркибий бўлинмалари фаолиятини назорат қилади;
- корхона ва ташкилотларнинг модернизация ва янги технологиялар жамғармаларини таҳлил қилади;
- амалий илмий тадқиқотлар ва ишланмалар учун буюртмалар портфелини шакллантиришнинг тизимли таҳлилини олиб боради;
- халқаро ва республика миқёсидаги илмий-техник конференциялар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларни ташкиллаштиради;
- АКТ соҳасидаги илм-фан ва технологияларни, илмий ижод ва интеллектуал мулк муҳофазаси масалаларини тартибга солувчи қонун, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
- АКТ соҳасида илм-фан, илмий топшириқ ва илмий-техник ютуқларни оммалаштириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади