test
Бошқарма бошлиғининг асосий вазифа ва функциялари
Бошқарма бошлиғининг асосий вазифалари ҳисобланади:
Ижро интизоми назоратини ташкил этишга методик раҳбарлик қилади ва мувофиқлаштиради, шунингдек вазирлик марказий аппарати, ҳудудий Бандлик бошқармалари ва тасарруфий ташкилотларда ижро интизоми аҳволини ўрганади, мавжуд камчиликларни бартараф этишда зарур ёрдам кўрсатади, камчиликлар тўғрисида вазирни хабардор қилади;
Бошқарма фаолиятига тегишли бўлган қарорлар бажарилишини таъминлайди;
Вазирлик раҳбариятининг топшириғига кўра зарур ҳолларда жисмоний ва юридик шахсларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатларини кўриб чиқишда қатнашиш учун марказий аппарат бошқарма (бўлинма)лари, худудий Бандлик бошқармалари ва тасарруфий ташкилотларни тегишлилиги бўйича жалб этади;
Бошқарма фаолиятига оид мурожаатлар юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижалари бўйича вазирлик раҳбариятига маълумотлар тайёрлайди;
Бошқарма ходимлари томонидан лавозим мажбуриятларини бажарилиши устидан назорат олиб боради;
Жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ёзма оғзаки мурожаатларнинг тегишлилиги бўйича ижрочиларига ўз вақтида юборилишини таъминлайди;
Бошқарма фаолиятини такомиллаштириш ва ходимлар малакасини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Бошқарманинг ойлик, чораклик, йиллик ҳисоботларини тайёрлайди, таҳлил қилади ва раҳбариятга ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайди;
Ходимлар ўртасида вазифаларнинг тақсимланиши бўйича вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;
Вазирликнинг марказий аппарати бошқарма (бўлинма)лари, худудий Бандлик бошқармалари ва тасарруфий ташкилотларига келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш масаласини ўрганади;
Қонун ҳужжатлари, Вазир ва унинг ўринбосарлари топшириқларига асосан Бошқарма бошлиғига бошқа вазифалар ҳам юклатилиши мумкин.
Бошқарма бошлиғи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари кўриб чиқиш ишлари аҳволи тўғрисида мунтазам равишда Вазир ва унинг ўринбосарларига ахборотлар бериб боради;
Вазирликнинг бошқарма фаолиятига доир қарорлари ва ушбу масалага доир бўлиб ўтадиган йиғилишлар баёнларининг ўз вақтида бажарилиши устидан назорат олиб боради;
Тегишли масалалар бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам равишда янгиланиб борилиши устидан назоратни амалга оширади;
Бошқармадаги ходимларни лавозимга тайинлаш ва лавозимидан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда уларга тегишли интизомий чоралар кўриш юзасидан вазирлик раҳбариятига таклифлар киритади;