Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахслар бандлигини мониторинг қилиш шўъбаси мудири

Шўъбанинг асосий вазифалари ва функциялари

5. Қуйидагилар Шўъбанинг ва ҳудудларда фаолият кўрсатадиган масъул ходимларнинг вазифалари ва фаолияти йўналишлари ҳисобланади:

ҳар бир ҳудудда меҳнат бозоридаги собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги дастурлар (чора тадбирлар) ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини мувофиқлаштириш;

меҳнат бозоридаги собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг бандлиги юзасидан эҳтиёжмандлари ўрганилган ҳолда иш жойлари квотасини белгилаш юзасидан аниқ мақсадга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларини амалга ошириш;

меҳнат органларига мурожаат қилган ишсизлар ва банд бўлмаган аҳолини ишга жойлашишини таъминлаш, жамоат ишларига жалб этиш;

ишга жойлашишга муҳтож шахсларни, айниқса банд бўлмаган ёшларни, аёлларни, имконияти чекланган фуқароларни ва ишсизларни иқтисодиётнинг ҳамда меҳнат бозорининг реал талабларидан келиб чиққан ҳолда, касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга йўналтириш;

собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг бандлиги таъминланганлигининг мониторинг қилиш самарали тизимини яратиш.

6. Шўъба ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Ишга жойлашишга муҳтож шаҳсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг ҳолатини мониторинг ўтказилишини ташкил қилинишида иштирок этади;

аҳоли, шу жумладан собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг ва аҳолининг бошқа тойифалари бандлигини ва уларнинг ишга жойлаштириш мақсадида уларнинг рўйхатларни шакллантирилишини ва ҳисобини юритилишини ташкил қилади;

бўш иш жойлари тўғрисидаги маълумотларни таҳлил қилади ва аҳоли, шу жумладан собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши, уларга ушбу маълумотларни етказилишини ташкил қилади;

белгиланган тартибда тақдим қилинган бўш иш жойларига собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахсларнинг ишга жойлаштирилиши бўйича маълумотлар шакллантирилиши ва таҳлил этилишини ташкил қилади;

собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахслар ҳунармандчилик ёки тадбиркорлик фаолияти, ўз бизнесини ташкил қилиш истаги ва мойиллиги бор бўлган тақдирда уларнинг ҳисобини юритади ва бандлигини тартибга солиш чора-тадбирларини амалга оширади;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, ички ишлар органлари ва мудофаа бўлимлари билан биргаликда вақтинчалик бир марталик ва мавсумий ишларда, — меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномасини расмийлаштирмасдан банд бўлган собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган шахсларни ҳисобга олиш чора-тадбирларини амалга оширади;

туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш қидириб мурожаат қилган собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг ишга жойлашишини таъминлайди;

собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий қўллаб-қувватлаш таъминланишини белгиланган тартибда ташкил этади;

жамоат ишларида иштирок этиш истагини билдирган собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган фуқароларни белгиланган тартибда жамоат ишларига йўналтирилишини ташкил қилади;

банд бўлмаган аҳоли, шу жумладан собиқ ҳарбий хизматчилар ва жазони ўтаб бўлган фуқароларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил қилишда иштирок этади ва қатнашади;

Мудофаа вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг тегишли бўлимлари билан ҳамкорликда ишларни ташкил қилиш бўйича алоқалар ўрнатади ва белгиланган муддатларда амалша оширилган ишлар ҳақида маълумотлар алмашувини ташкил қилади;

амалга оширилган ишлар юзасидан ойлик, чораклик, ярим йиллик ва йиллик ҳисоботларни шакллантиради ва жамланган ҳисобот (маълумотларни) раҳбариятга тақдим қилади.