Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Меҳнат миграцияси ва меҳнат бозорини таҳлил қилиш Йиғма ахборот-таҳлил бошқармаси бошлиғи

Бошқарманинг асосий вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар бошқарманинг асосий вазифалари деб ҳисобланади:

меҳнат бозоридаги ҳақиқий ҳолатни республикамиз минтақалари бўйича чуқур таҳлил қилиш ва унинг асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир ҳудудий ва тармоқ дастурларини ишлаб чиқишда иштирок этиш;

демографик ўзгаришлар ва кадрларнинг касбий тайёргарлиги билан боглик ўзгариб бораётган талабларни ҳисобга олган ҳолда меҳнат, иш билан бандлик ва аҳолини ижтимоий кўллаб-кувватлаш соҳасида таклифлар киритиш;

бандлик. ва меҳнат бозори соҳасидаги қонун ҳужжатлари амалга оширилиши таҳлилини амалга ошириш, меҳнат муносабатлари механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.

Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларга мувофиқ куйидаги функцияларни амалга оширади:

аҳолининг бандлиги даражаси ва таркибини янада тўлиқ ва холисона баҳолашни таъминлаш, меҳнат бозоридаги мавжуд номутаносибликларни ва уларнинг сабабларини, ишга жойлашишга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг ҳолати мониторингини ташкил этиш;

Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси ва бошқа мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргалиқда республика ва ҳудудларнинг демографик ривожланиш прогнозларини амалга оширади, меҳнат ресурсларининг балансларини, аҳолини иш билан самарали таъминлаш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқади;

аҳолининг иш билан бандлик даражаси ва таркибини баҳолаш, ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш мақсадида меҳнат бозорининг мониторингини юритади;

ташқи меҳнат миграцияси жараёнларининг комплекс таҳлили асосида аҳоли ташқи меҳнат миграциясининг ўрта муддатли ва узоқ муддатли прогнозларини ҳамда норасмий ташқи меҳнат миграциясини кескин қисқартириш, шу жумладан ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларининг иш билан таъминлашини тадқик этади ҳамда улар натижалари асосида ишчи кадрлар ва ўқув юртларида мутахассисларнинг касб тайёргарлиги йўналишларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

ёшларнинг ва иш билан банд бўлмаган аҳолининг, касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш, меҳнат миграцияси борасида социологик тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этади;

республикадаги демографик жараёнлар ҳамда аҳолининг жинс ва ёш таркибини, унинг бандлик даражаси ва таркибини тизимли таҳлил қилиш, шунинг асосида ишлаб чиқариш кучларини мақбул жойлаштириш ва янги иш ўринлари яратиш ҳисобидан банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни иш билан таъминлаш ва аҳоли бандлигини таъминлашни такомиллаштиришга доир масалаларни юзасидан ахборот-таҳлилий фаолиятни амалга ошириш;

меҳнат бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш, аҳоли бандлигини таъминлаш, демографик омилларни ва ҳудуд иқтисодиётини ривожлантириш истиқболларини ҳисобга олган ҳолда ишга жойлаштиришнинг илғор шаклларини жорий этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик раҳбариятининг бошқарма фаолияти билан боғлиқ ҳамда бошқа тааллуқли топшириқларини ижро қилиш.