Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Ишлар бошқармаси функция ва вазифалари
Қуйидагилар Бошқарманинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, вазирликнинг буйруқлари баённомалари, топшириқлари, Ҳайъат қарорларини бошқармага таалуқли қисми бўйича бажарилишини ўрганади.
 
Вазирликнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари, вазирлик тизимига кирувчи бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги" 2014 йил 3 декабрдаги ЎРҚ-378-сон Қонуни талаблари асосида иш юритиш жараёни устидан назорат олиб боради.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 12-сон қарорига мувофиқ ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ижро этилиши бўйича ишларни мувофиқлаштиради. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 9 мартдаги 140-сон қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассалари марказий аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича наъмунавий йўриқнома" талаблари асосида иш юритишни ташкиллаштиради.
 
Мурожаат ва топшириқларнинг автоматлаштирилган назоратга қўйилишини, уларнинг бажарилишини кузатиб боришни, огоҳлантирувчи назоратни, ижро интизомини якунлашни таъминловчи электрон иш юритиш ва ҳужжатлар айланиши ягона тизимининг маълумотлар базасини юритилишини назорат қилади. Электрон почта орқали ягона порталдан келган мурожаатларни ижросини таъминлаш бўйича назорат қилади.
 
Вазирлик моддий техника базаси таъминоти бўйича бошқа ташкилотлар билан шартномалар тузилиши, шартнома билан боғлиқ ҳужжатлар тайёрланишини ҳамда уларни ижро этилишини ўрнатилган тартибда таъминлайди.
Нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш Давлат инспекцияси ҳамда “Ўзбекэнерго” ДАК билан биргаликда нефть маҳсулотлари, табиий газ, электр, иссиқлик энергияси сарфланишини назорат қилади.
 
Иссиқлик, сув ўтказиш тизими, канализация, газ, электр тармоқлари, телефон алоқа тизимининг узлуксиз ишлашини таъминлайди.
 
Телефон аппаратлари, кондиционерлар, электр ёритгич воситаларини таъмирлаш ишларини ташкил қилади
Вазирлик ҳудудидаги чиқиндиларни тўпланиб қолишига йўл қўймайди ва профилактика-дезинфекция ишларини ташкил қилади.
 
Вазирликка қарашли транспорт воситаларини яхши техник ҳолатда сақлашни ташкил қилади ҳамда уларни нефть маҳсулотлари билан ўз вақтида таъминлайди.
 
Автомобиль транспортидан тўғри ва самарали фойдаланилишини доимий назорат қилади ҳамда транспорт воситаларини йиллик кўрикдан ўтказади.
 
Жисмоний ва юридик шахслардан вазирликка келиб тушган мурожаатлари бўйича чорак, ярим йиллик, йиллик таҳлилий маълумотларни тайёрлайди, йиғилиш муҳокамасига киритади.