Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Юридик бўлимини функция ва вазифалари
Қуйидагилар юридик бўлимнинг асосий вазифаларни ҳисобланади:
 
вазирликнинг ҳуқуқ ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш фаолиятида бевосита қатнашиш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш;
вазирлик ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини оширишда, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ва моҳиятини уларга етказишда қатнашиш;
вазирлик ва унинг тизимига кирадиган бўлинмалар, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликни таъминлашга кўмаклашиш;
вазирликнинг шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритишда қатнашиш;
судларда ва бошқа идораларда вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳимоя қилиш;
2. Бўлим ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
ҳуқуқ ижодкорлиги, ҳуқуқни қўллаш амалиёти ва ҳуқуқий маданиятни ошириш соҳасида:
вазирликнинг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқади ёки уларни ишлаб чиқилишида амалга оширилиши ва бажарилишини назорат қилишда қатнашиш;
вазирлик ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда қатнашиш;
вазирликнинг идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини ишлаб чиқади ёхуд ишлаб чиқишда ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва давлат рўйхатига олиш учун юборишда қатнашиш;
мустақил ёки вазирликнинг бошқарма ва бўлимлари билан биргаликда экспертизадан ўтказиш ва давлат органи билан келишиш учун тақдим қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, уларнинг қонунчиликка ва қонунчилик техникаси талабларига мувофиқлиги юзасидан ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш;
норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, уларга виза қўйиш;
вазирлик фаолияти соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда қатнашиш;
вазирликка келиб тушган ва вазирликнинг ўзи томонидан чиқарилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тизимлаштирилган ҳисобини белгиланган талабларга мувофиқ юритиш, уларни сақланишини ва назорат қилинишини таъминлаш;
вазирликнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан фондни кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўриш, вазирлик раҳбариятига ҳуқуқий нашрларга обуна бўлиш ҳақида таклифлар киритиш;
вазирлик рахбариятига тақдим қилинадиган буйруқлар, ва ҳуқуқий тусдаги бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини уларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказади ҳамда улар бўйича эътироз ва таклифлар бўлмаса, виза қўяди;
 
вазирликнинг бошқа бўлинмалари билан биргаликда давлат органи, унинг тизимига кирадиган бўлинмалар ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятида қонунийликнинг бузилиши кўрсатилган аризалар, шикоятлар ва бошқа мурожаатларни кўриб чиқади;
3. шартномавий-ҳуқуқий, талабнома-даъво ишлари ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш соҳасида:
бошқа бўлинмалар билан биргаликда давлат органи томонидан шартномалар тайёрланиши ва тузиш ишларида қатнашади, уларнинг қонунчиликка мувофиқлигини текширади ҳамда шартномалар лойиҳаларига, агар эътироз ва таклифлари бўлмаса, виза қўяди. Бунда лойиҳаларга юридик хизмат томонидан вазирликнинг бошқа ваколатли таркибий бўлинмаларидан (ходимларидан) кейин виза қўйилади;
қонунчиликда белгиланган энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг икки юз бараваридан ортиқ суммадаги шартномаларнинг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан ёзма хулосаларни тайёрлайди ва имзолайди;
вазирликнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва давлат органига нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда қатнашади, вазирликда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боради;
вазирликнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд мажлисларида қатнашади.
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.