Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Янгиликлар
Ўзбекистон делегацияси Брюсселда

2019 йилнинг 31 март куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси таркибида Брюссель шаҳрига жўнаб кетган эди.

 01.04.2019   860
Миробод туманидаги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари фаолияти ҳамда уларнинг моддий-техник базасини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. 

 23.03.2019   788
Саха Республикасидаги вазият тўғрисида ахборот

Россия ОАВда Марказий Осиёдан борган меҳнат мигрантларига қарши намойишлар ҳақида маълумотлар тарқалди. Намойишлар келиб чиқишига зўрлаш сабаб бўлиб, Россия Федерациясининг Тергов қўмитаси бунда асли Қирғизистон Республикасидан бўлган фуқарони айбдор деб топди.

 20.03.2019   935
Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Корея Республикасида ишга жойлаштириш бўйича 2019 йилга мўлжалланган квоталар оширилди

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Меморандумга асосан Ўзбекистон фуқаролари Кореяда 2007 йилдан буён “Эркин ёллаш тизими” орқали ишга жойлаштириб келинади.

 20.03.2019   1768
ЭЪЛОН

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазирлиги ўртасида имзоланган Англашув меморандумига мувофиқ, Ўзбекистон фуқароларини вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Корея Республикасига юбориш бўйича ваколатли органлар этиб, Ўзбекистон томонидан Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Корея Республикаси томонидан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати белгиланган.

 20.03.2019   1259
Сергели туманида Коворкинг маркази очилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги 3856-сон қарори бўйича ишлаб чиқилган “Йўл харитаси”га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ташаббуси билан “Ground Zero” ҳамкорлигида Сергели туманида коворкинг маркази ташкил этилди.

 12.03.2019   1264
Баёнот

26 февраль куни ОАВда 8 ой мобайнида Сеул шаҳри Новонгу туманидаги “Сангги Пик Пионвон” шифохонасида бўлиб келаётган, 1996 йилда туғилган А.Оқилов тўғрисида хабарлар тарқалди. 2019 йил 27 февралда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Жанубий Кореядаги вакили Алишер Сулаймонов шифохонада бўлиб, беморни йўқлади ва жабрланувчининг акаси Азиз Оқилов билан учрашди.     

 28.02.2019   1462
Самарқанд шаҳрида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди

2019 йилнинг 25 февраль куни Самарқанд шаҳар Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ҳамда Кеимюнг коллеж университети ўртасида касб-ҳунар таълимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳамкорлик Меморандуми имзоланди.

 26.02.2019   1296
Самарқанд шаҳрида илк маротаба касбий кўникмалар танлови ўтказилди

Ўзбекистон Респyбликаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3856-сон Қарори билан тасдиқланган йўл харитасига мувофиқ, 2019 йилнинг 25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) ташаббуси билан вазирлик тасарруфидаги Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш марказлари ўқувчилари ўртасида илк маротаба касбий кўникмалар танлови ўтказилди.

 26.02.2019   1131