Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Янгиликлар
АВТОМЕХАНИК – 2018 ТЕХНИК МУСОБАҚАСИ

Самарқанд шаҳридаги касб-ҳунарга ўқитиш марказида Самарқанд автомобил заводи билан ҳамкорликда AutoMechanik-2018 техник мусобақаси ўтказилди. Мусобақада Самарқанд автомобил заводининг Республикамизнинг барча вилоятларидаги дилерлик корхоналари ходимларидан 16 та жамоа ўзаро беллашди. Иштирокчилар Самарқанд автомобил заводи томонидан ишлаб чиқарилаётган ISUZU русумли автомобилларни билиш даражалари бўйича назарий ва амалий синовлардан ўтдилар. Тадбирни очилиш қисми Марказнинг фаоллар залида бўлиб ўтди. Тадбирни Самарқанд Автомобил Заводи Маркетинг ва сотув бўлими бўйича директори Ярашев Илхомжон Туркманбоевич ҳамда Самарқанд шаҳридаги Касб-ҳунарга ўқитиш маркази директори, профессор Эргашев Исмоил Ташкентович очиб, тадбир ҳақидаги фикрларини билдиришди ва иштирокчиларга омад тилади.

 21.05.2018   3031
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Норин тумани “Хаққулобод Ёшлар боғи”да Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ва Норин тумани ҳокимлиги ташаббуси билан “Ёшлар – келажак бунёдкори” шиори остида бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 11.05.2018   3798
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА БАРҲАМ БЕРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ

2018 йил 10-май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 349-сон “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарори қабул қилинди.

 11.05.2018   6905
БУХОРО ВИЛОЯТИДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ИЖРОСИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ва ”Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Бухоро вилоятининг 12 та туманида 23 та, Бухоро шаҳрида 2 та ҳудуд ушбу дастурга киритилган.

 10.05.2018   4971
САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ

29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ва ”Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилоятининг 15 та тумани ва Самарқанд шаҳрида умумий 32 та ҳудуд ушбу дастурга киритилган. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 122-ич-сонли буйруғини ижроси юзасидан жойлардаги тизим мутахассислари томонидан жойларга бориб ўрганиб таҳлил қилинди.

 10.05.2018   5469
“АЖДОДЛАР ХОТИРАСИ – МУҚАДДАС”

Ўзбекистон Республикасида асрлар давомида юртимиз сарҳадларини мардона химоя қилган, унинг эркинлиги, мустақиллиги ва халқининг тинчлиги учун курашган мард ўғлонларимиз ва ватандошларимиз хотираси абадий қалбимизда.

 09.05.2018   6047
ҲУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР, ҚАДРЛИ ЮРТДОШЛАР!

 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ ВАЗИРЛИГИ БАРЧАНГИЗНИ 9 МАЙ – “ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ” БИЛАН МУБОРАКБОД ЭТАДИ. ҲАЁТНИНГ ҲАР БИР ДАҚИҚАСИ ҚУВОНЧ, ОСОЙИШТАЛИК ВА БАХТ ОЛИБ КЕЛСИН! БИЗЛАР ТИНЧЛИК ВА ФАРОВОНЛИК ТАРАФДОРИМИЗ.

 09.05.2018   3835
БОЁВУТ ТУМАНИДА 324 НАФАР ФУҚАРОГА ИШГА ЖОЙЛАШИШ УЧУН ЙЎЛЛАНМАЛАР БЕРИЛДИ

Сирдарё вилояти ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят Бандлик бош бошқармаси, вилоят ўрта махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, вилоят халқ таълими бошқармаси, Ўзбекистон “Ёшлар иттифоқи” вилоят Кенгашлари ҳамкорлигида, хотин-қизлар, ёшлар, ногиронлар, қуролли кучлардан захирага бўшатилганлар, жазони ўташ муассасаларидан озод этилганлар ва хорижий давлатлардан қайтган меҳнат мигрантларининг бандлигини таъминлаш мақсадида Боёвут туманидаги саноат касб-ҳунар коллежида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

 08.05.2018   4788
НАМАНГАН ВИЛОЯТИДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ АМАЛДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисида” 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сонли Фармон ижросини таъминлаш, қишлоқ аҳоли пунктларининг меъморий қиёфасини тубдан янгилаш, худудларни комплекс ривожлантириш, йўл транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектларини барпо этиш ва шу асосда аҳолининг турмуш маданиятини юксалтириш мақсадида хамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон қарори ва Наманган вилояти ҳокимининг 2018 йил 2 апрелдаги № 236-сонли қарори ва № 238 фармони ижроси юзасидан Тўрақўрғон тумани Оқтош маҳалла фуқаролар йиғинида вилоят Бандлик бош бошқармаси, Тўрақўрғон туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда жамоатчилик гуруҳи ишчилари ва бир нечта вилоят, туман ташкилот ҳодимлари иштирок этмоқда.

 07.05.2018   3081