Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
Янгиликлар
“МЕҲНАТ ҲУҚУҚЛАРИ АСОСЛАРИ, БОЛАЛАР МЕҲНАТИ ВА МАЖБУРИЙ МЕҲНАТ ОЛДИНИ ОЛИШ МАСАЛАЛАРИ” МАВЗУСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

​Бухоро вилояти Касаба уюшмалари бирлашмасида   2018 йил 7 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши Юридик бўлими етакчи мутахассиси Г.Бабаниёзова, Ўзбекистон Реупубликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси бошлиғи С.Сулайманов, вилоят прокуратураси ва вилоят ички ишлар бошқармаси масъул ходимлари, Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходимлари, вилоят Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторлари иштирокида “Меҳнат ҳуқуқлари асослари, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнат олдини олиш масалалари” мавзусида семинар ўтказилди.

 07.05.2018   5588
ТЎРТКЎЛ ТУМАНИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани Маиший хизмат касб-ҳунар коллежида Тўрткўл туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман ИИБ, Ёшлар иттифоки ҳамда Бандликка кўмаклашиш маркази ҳамкорлигида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл туман Кенгаши томонидан “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш ҳафталиги” чора-тадбирлар бўйича меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

 07.05.2018   2882
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА “ОБОД ҚИШЛОҚ” ДАСТУРИ ИЖРОСИ ВА ТОМОРҚАДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲОЛИ БАНДЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод қишлоқ” дастури тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПФ-5386-сон Фармони ва ”Обод қишлоқ” дастурини 2018 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги 2018 йил 29 мартдаги ПҚ-3630-сон Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Навоий вилоятининг 9 та туманида 13 та ҳудуд ушбу дастурга киритилган. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 122-ич-сонли буйруғини ижроси юзасидан жойлардаги тизим мутахассислари томондан жойларга бориб ўрганиб таҳлил қилинди.  Юқоридаги ҳудудларга жамоат ишлари ташкил этган корхоналарнинг умумий сони 80 тани ташкил этади.

 05.05.2018   4656
ҚЎШКЎПИР ТУМАНИДА “АДЛИЯ САЙЛИ” ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилоят адлия бошқармаси томонидан “Хуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2017 йил 8 февралдаги “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПК-2761-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида , Қўшкўпир туманида хуқуқий тарғибот ва маърифат тадбирини ҳамда “фуқаролар давлат органларига эмас, давлат органлари фуқароларга хизмат қилиши керак” шиори остида аҳолини хуқуқий онгини, хуқуқий маданиятини юксалтиришга, қонунийликни мустаҳкамлашга, ҳамда иш излаётган фуқароларни иш билан таъминлашга қаратилган “Адлия сайли” вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Қўшкўпир туман бандликка кўмаклашиш маркази билан ҳамкорликда Қўшкўпир тумани ахоли дам олиш марказида тантанали равишда бўлиб ўтди.

 05.05.2018   5170
УРГАНЧ ШАҲРИДА “БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ” МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Хоразм вилояти Бандлик бош бошқармаси, вилоят хокимлиги, вилоят прократураси ва Урганч шаҳар бандликка кўмаклашиш маркази ташаббуси билан касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, муддатли ҳарбий хизматни ўтаган фуқаролар, жазо муассасалардан озод қилинган шахслар ҳамда ишлашни ҳоҳловчи, банд бўлмаган фуқароларни ишга жойлаштириш мақсадида Урганч шаҳар Тинчлик кўчасида жойлашган Хотира ва қадрлаш майдони олдида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди

 05.05.2018   20362
ЖИЗЗАХ ВИЛОЯТИ ЯНГИОБОД ТУМАНИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Жиззах вилоятининг энг чекка туманларидан бир ҳисобланган Янгиобод тумани 19-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби биносида Янгиобод туман Бандликка кўмаклашиш маркази, Туман Ёшлар иттифоқи кенгаши, туман ҳокимлиги ҳамкорлигида Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

 04.05.2018   4986
“ПОРЛОҚ КЕЛАЖАК” ОРОМГОХИДА МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ.

Бухоро вилояти Вобкент тумани “Порлоқ келажак” оромгохида бўш (вакант) иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

 04.05.2018   4529
“УЮШМАГАН ЁШЛАР БИЛАН ИШЛАШ” ХАФТАЛИГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай туманида Шуманай тумани ҳокимлиги, туман прокуратураси, Бандлик бош бошқармаси, Ўрта-махсус касб-ҳунар таълими бошқармаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши ҳамкорлигида “Уюшмаган ёшлар билан ишлаш” бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди.

 04.05.2018   5808