test
2019 йилнинг 15-18 январь кунлари хорижда қийин аҳволда қолган яна 70 га яқин юртдошларимиз Ўзбекистонга қайтарилди.
2019 йил 16 январь куни Ўзбекистон Республикасининг Япониядаги Элчихонасида Ўзбекистон ишчиларини япон иш берувчилари билан ҳамкорлик қилишга жалб этиш имкониятлари муҳокамасига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Жорий йилнинг 13-17 январь кунлари Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевнинг Японияга ташрифи бўлиб ўтмоқда.
2019 йил 7 январь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Хусусий бандлик агентликларига тантанали равишда лицензия топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги шуни маълум қиладики, “электрон меҳнат дафтарчаси” тизимини жорий этиш сифати ва самарадорлигини таъминлаш мақсадида, 2019 йилнинг 1 январидан “электрон меҳнат дафтарчаси” амалиёти дастлаб синов тариқасида фақат Вазирлик тизимида ишга туширилди.
27 декабрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Ўзбекистонда ёшлар бандлигига кўмаклашиш” лойиҳасини ишга тушириш ва баҳолаш бўйича хорижий ҳамкорлар билан учрашув бўлиб ўтди.
20 декабрь “International Hotel Tashkent” меҳмонхонасида Россия Федерацияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматлари ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишлари учун ташкилий тартибда тўплаш ва жалб қилиш тўғрисидаги Битимни амалга ошириш масалалари бўйича Ишчи гуруҳнинг Биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
20 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (ТИКА)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда “Ҳудудий Бандлик бош бошқармалари бошлиқларининг бошқарув соҳасида малакасини ошириш ва тажриба алмашиш” мавзуси бўйича ўқув-амалий семинар бўлиб ўтди.
Лойиҳадан кўзланган мақсад – касб танловини ўзлари англаган ҳолда амалга оширишлари учун мактаб ўқувчиларига ёрдам кўрсатиш, бу йўлда уларнинг индивидуал хусусиятларига мос психологик тайёргарликларини шакллантириш, шунингдек, бўлғуси соҳаларни режалаштиришда ўқувчилар омилкорлигини ошириш ҳисобланади.