test
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги самарали фаолияти ҳамда меҳнат соҳаси ривожига қўшган муносиб ҳиссаси учун Низомов Баҳодир Маҳмудовичга миннатдорчилик билдиради.
2018 йил 6 декабрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Ўзбекистондаги илк Хусусий бандлик агентликларига тантанали равишда лицензия топширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 июлдаги “Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, фуқаролар бандлигини таъминлашга эътибор янада кучайтирилиб, ҳудудларда амалий ишлар олиб борилмқда.
Бугун 28 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 2-сонли Тошкент юридик коллежи биносида “Корейс-ўзбек корейс тили маркази”нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги https://reestr.mehnat.uz сайтини ишга туширди. Сайт орқали онлайн тартибда 2 хил турдаги хизматдан фойдаланиш мумкин: хусусий бандлик агентликлари реестри ва Ўзбекистон фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш бўйича фаолият юритиш учун лицензия олишга ҳужжатлар ҳавола этиш.
2018 йил 21 ноябрь куни Халқаро меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” лойиҳаси доирасида Ўзбекистон Республикасида олиб борилган ишлар сарҳисоби, эришилган натижалар ва истиқболли режалар муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.
2018 йил 19 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг кучга кириши масалаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
2018 йил 19 ноябрь Тошкент “Hyatt Regency” конференциялар залида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Осиё тараққиёт банки ва хорижий экспертлар иштирокида малака ошириш масалаларига бағишланган семинар бўлиб ўтди.
2018 йил 13 ноябрь ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти ҳокимининг жорий йил ноябрь ва декабрь ойларини вилоятда “маънавият ойи” деб эълон қилган қарори тарқалди.
2018 йил 8 ноябрь қатор ОАВда хусусий киракашлик, кунлик тўланадиган ишлар ва хусусий ёлланадиган таъмирлаш-қурилиш ишлари сингари фаолият турларига патент жорий этиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумот эълон қилинди.