test
2018 йил 8 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Миграция сиёсатини ривожлантириш халқаро маркази билан ҳамкорликда “Миграция обсерваторияси ва ўқув Академияси. Ўзбекистондаги эксперт миссияси” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
2018 йил 2 ноябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Марказий Осиё ва Монголия давлатлари билан муносабатлар бўйича Европа Парламенти делегацияси раиси Ивета Григуле-Петерсе бошчилигидаги депутатлар билан учрашув бўлиб ўтди.
2018 йил 31 октябрь Бухоро шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Халқаро меҳнат ташкилотининг “Учинчи томон мониторинги” ҳамкорлигида пахта йиғим-терим кампанияси ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик чора-тадбирларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.
2018 йил 29 октябрь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан Тошкент Халқаро Вестминстер университетида “Ўзбекистонда барқарор бандлик: ҳолат, муаммо ва уларни ҳал этиш йўллари” мавзусига бағишланган мулоқот бўлиб ўтди.
Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Меҳнат ва бандлик масалалари бўйича федерал агентлик (Росмеҳнат) ўртасида биргаликдаги ишчи гуруҳини ташкил этиш тўғрисида Қарор имзоланди.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни “Менинг фикрим” (“Мое мнение”) порталида барча бюджет ва нодавлат ташкилотларнинг тўлиқ 5 кундан иборат иш ҳафтасига ўтиш кераклиги ҳақида эълон қилинган таклиф Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан кўриб чиқилди.
Юртдошларимизнинг 71 кишидан иборат биринчи гуруҳи Москвадан Тошкентга 12 октябрь куни 16:55 ва 22:35 да “Ўзбекистон Ҳаво Йўллари” қатнови билан етиб келди. Уларни аэропортда қариндошлари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, шунингдек, Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги вакиллари кутиб олишди.
Суҳбат мавзуси мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган амалий ишлар, бу йилги пахта мавсумида фуқаролар учун давлат томонидан яратилаётган имкониятлар ҳамда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик масалаларига бағишланди.