test
Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграциясининг Кванджу шаҳрида ташкил этиладиган ваколатхонаси фаолияти, келгуси ҳамкорлик режалари ҳамда миграция соҳасининг долзарб масалаларида муҳокама олиб борди.
2018 йил 11 сентябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида “Relationship” компанияси бош менеджери Курихара Масахиро бошчилигидаги Япония делегацияси билан учрашув ўтказилди.
Матбуот анжуманида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ўзбекистонда болалар ва мажбурий меҳнат бўйича учинчи томон мониторинги” лойиҳаси техник маслаҳатчилари Оксана Липкану ва Йонас Аструп, “Америка овози” ахборот портали журналисти Навбаҳор Имомова ҳамда Кун.уз, Хабар.уз, ЎзА, Анҳор.уз, “Ўзбекистон 24”, Узрепорт каби ўнлаб ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Учрашувнинг асосий мавзуси меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантлари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, малака ошириш ва ижтимоий-меҳнат соҳаларида тадқиқотлар ўтказиш масалалари бўлди.
Учрашувда томонларнинг ўзаро ҳамкорлиги, шу жумладан, ташкиллаштирилган тартибда Россияда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон фуқароларига патент бериш бўйича хизмат кўрсатиш соҳаларига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг “Ўзбекистонда касб-ҳунарга ўқитиш имкониятларини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан бирга Шаҳрисабз шаҳрида ташкил этилган Касб-ҳунарга ўқитиш маркази ишсиз ва банд бўлмаган фуқаролар учун кенг имкониятлар эшигини очмоқда.
Жорий йилнинг 5 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигига Корея Республикасининг Халкаро Хамкорлик агентлигининг Бош офиси Вице-президенти Бек Сеук Хи бошчилигида Корея Республикаси делегация ташриф буюрди.
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбарияти ва марказий аппарати ҳодимлари Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйишди.