test
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишдаги нутқида “Барчамизга аёнки, ташқи ва ички сиёсат соҳаларида олдимизда турган муҳим ва улкан вазифаларни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермайди. Фақат ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга ишонишимиз, ўз салоҳиятимизга таянишимиз зарур”, деганлар.
Ҳозирги кунда иш билан таъминлаш соҳасида жуда катта ишлар қилинмоқда. Янги кичик фирма, микрофирмалар, кичик корхоналар янада ривожлантириш бўича дастурлар ишлаб чиқилган.
Аҳолини иш билан таъминлаш Самарқанд вилоят Бандлик бош бошқармасининг энг асосий вазифаcидир. Ишсиз фуқаролар Бош бошқарма тизимидаги туман ва шаҳар Бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан бўш иш ўринлари, квоталанган иш ўринлари ҳамда янги яратилган иш ўринларига белгиланган тартибда ишга жойлаштирилади.
Хабарингиз бор, яқинда “Kamolot” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойи бўлиб ўтди ва бу кун юртимиз ёшлари ҳаётида унутилмас бўлиб муҳрланди. Мамлакатимиз Президенти маърузаларида ёшлар, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ва уюшмаган ёшлар бандлигини таъминлаш, ёш тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлаши учун имтиёзлар бериш масалаларига алоҳида тўхталиб, вазирлик ҳамда идораларга қатор вазифалар юклади.
Меҳнат таътили - жазирамадан қутулишнинг ягона йўли эмас. Ёзнинг бундай кунларини иш хонасида ҳам қулай шароитларда ўтказиш мумкин. Қандай қилиб?
Жорий 23 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлган Жамоат ишлари жамғармаси ташкил этилади.
2017 йил 23 май куни Мамлакатимиз Президенти “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонни имзолади.