test
Ўзбекистон Республикасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуни, шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорининг профессионал иштирокчилари ривожланиши учун шароитлар яратиш мақсадида 2017 ймл 27 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги хизматлар бозорини янада ривожлантириш тўғрисида”ги 246-сонли қарори қабул қилинди.
Мамлкатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан халқимизнинг турмуш фаровонлигини янада ошириш, улар учун барча соҳада зарур қулайликлар яратишга қаратилган изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу борада аҳоли бандлигини ошириш орқали улар даромадлари ва фаровонлиги даражасини ўстириш, зарур шарт-шароитлар яратиш учун қулай ва самарали усуллардан кенг фойдаланилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россияга давлат ташрифи доирасида кўплаб давлатлараро ва ҳукуматлараро битим ва шартномалар имзоланди. Уларнинг бири “Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Россия Федерацияси Ҳукумати ўртасида Россия Федерацияси ҳудудида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ташкилий жалб этиш ва ишга қабул қилиш тўғрисида”ги Битимдир.
Мамлакатимизда ёшлар, айниқса ўрта махсус, касб ҳунар таълими муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш, улар манфаатларини ҳимоя қилиш, жамиятда муносиб ўринларини топишларига кўмаклашиш, Ватанимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида ёшларнинг улушини янада оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонун талабларидан келиб чиқиб анъанавий “Таълим ва мутахассислик” кўргазмаларининг ўтказилиб келинаётганлиги фикримизнинг далилидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорининг бажарилиши борасида 2015 йил 1 апрель ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 30 майдаги “2011-2015 йилларда ёлғиз кексалар, пенсионер ва ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1542-сонли қарорининг ижросини таъминлаш борасида 2015 йил 1 апрель ҳолатига қуйидаги ишлар амалга оширилди.