test
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ахборот хизматидан маълум қилишларича, вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ҳар бир фуқарога темир йўл ва авиачипта харид қилиш ҳаражатларини қисман қоплаш учун 300 минг сўм миқдорда беғараз тўлов бир йилда бир марта амалга оширилади.
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Квон Ён У билан учрашув бўлиб ўтди.
2018 йил 11 январда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида Корея персонални ривожлантириш институти президенти Ким Ён Сега Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг - Фахрий маслаҳатчиси мақомини бериш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 24 майдаги “Бандлик соҳасида давлат сиёсатини янада такомиллаштириш ва меҳнат органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони бандлик соҳасида янгича ёндашувларни жорий этиш, ишсиз аҳолини, айниқса, ёшлар бандлигини таъминлаш самарадорлигини оширишда муҳим қадам бўлди. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги этиб қайта ташкил қилинди.
Самарқанд ва Каттақўрғон шаҳарлари, Булунғур, Нарпай ва Пастдарғом туманларида бўш турган ва тўлиқ фойдаланилмай ётган саноат объектлари негизида 6 та кичик саноат зонаси ташкил этилиши мўлжалланган.
8 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги биносида вазирлик раҳбарияти ҳамда Ўзбекистонга ташриф буюрган Санкт-Петербург делегацияси ўртасида икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.
Ўзбекистон ҳукуматининг топшириғига биноан Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Жаҳон банкининг ижтимоий ҳимоя комиссияси билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ахборот хизмати хабар берган.