Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма
OAB биз ҳақимизда
Журналистлар учун видеоконференция

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун видеоконференция ўтказилди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан журналистлар иштирок этди.

 19.05.2016   6825
Қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида давра суҳбати бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 5-6 май кунлари Тошкент шаҳрида “Қишлоқ хўжалиги соҳасида банд бўлган ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва риоя этиш, улар учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш соҳасида Ўзбекистон тажрибаси” мавзуида давра суҳбати ўтказилди.

 06.05.2016   6847
Самарқанддаги коллежлар битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида 972та корхона ва ташкилотлар билан 4 томонлама шартномалар имзоланди

2016 йил 20-22 апрель кунлари Самарқанд вилояти Меҳнат бош бошқармаси, вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси, вилоят ва вилоят ўрта-махсус касб ҳунар таълими бошқармалари билан ҳамкорликда 2015-2016 ўқув йили касб ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш мақсадида Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи, Самарқанд тиббиёт институти қошидаги 2-сонли академик лицей ҳамда Сартепо Туризм коллежида касб маҳорати, “Энг яхши мутахассис” кўрик-танлови ўтказилди.

 01.05.2016   4408
Ўзбекистонда жорий йилнинг 1-чорагида 167,4 минг киши иш билан таъминланди

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-март ойлари давомида жумладан 49,2 минтта янги иш ўрни яратиш ҳисобига 167,4 минг киши иш билан таъминланди. Бу ҳақда 16 апрелда Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳайъат мажлисида маълум қилинди.

 17.04.2016   4182
Меҳнат вазирлиги бошқа минтақалардан келган фуқароларнинг иш билан таъминланиши қоидаларига аниқлик киритди

Аввал xабар берганимиздек, Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш маркази тўғрисидаги намунавий низомда энди бошқа минтақалардан келган фуқаролар учун вақтинчалик бир марталик иш билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи гувоҳнома берилиши белгилаб қўйилди. Ушбу янгилик фуқароларда кўплаб саволларни юзага келтиргани туфайли, Меҳнат вазирлиги пойтаxтга бошқа шаҳарлардан келган шаxсларга гувоҳнома берилиши ва уларнинг ишга жойлашиши ҳақидаги баъзи масалаларга аниқлик киритди, деб ёзади “Норма.уз”.

 06.04.2016   7431
Корея делегацияси Меҳнат вазири ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрига ташриф уюштирди

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А. Абдухакимов иштирокида меҳмонлар дастлаб Самарқанд шаҳрида Корея Халқаро Ҳамкорлик агентлиги (KOICA) иштирокида ташкил этилаётган Касб-ҳунарга ўқитиш марказининг қурилиши ва Самарқанд Автомобил коллежи фаолияти билан танишишди.

 02.04.2016   5205