Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчихоналари фаолиятига бағишланган йиғилишдаги нутқида “Барчамизга аёнки, ташқи ва ички сиёсат соҳаларида олдимизда турган муҳим ва улкан вазифаларни ҳеч ким четдан келиб ҳал қилиб бермайди. Фақат ўзимизнинг куч ва имкониятларимизга ишонишимиз, ўз салоҳиятимизга таянишимиз зарур”, деганлар.

Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эртанги кунга ишончи ўсиб бормоқда.

Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқимиз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз. “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига айланмоқда.

Шу ўринда сўзимнинг исботи узра Ўзбекистон Республикаси Презизидентининг қуйидаги ўта муҳим ва халқпарвар Қарорларига эътиборларингизни қаратмоқчи эдим. Хусусан, “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари аҳолининг кўп йиллар давомида қийнаб келаётган дардларига малҳам бўлади деб ўйлайман. Мазкур қарорни ишлаб чиқиш жараёнида аввало Меҳнат органлари ходимлари томонидан худудларда ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ўтказилган ижтимоий сўров натижалари асосида ва шахсан Президентимизнинг кўрсатмалари билан лойиҳа тайёрланди ва тасдиқга киритилди.

Ўзбекистон Республикаси Презизидентининг мазкур Қарори жорий йилнинг 5 март куни ПҚ-3584-сон билан тасдиқланди.

Жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви жараёнида, халқаро меҳнат бозори ривожланиши ва ишчи кучининг трансчегаравий оқими кенгайиши шароитларида меҳнат миграцияси билан меҳнатга лаёқатли фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларининг сезиларли қисмининг бандлиги ва даромадларини таъминловчи объектив шарт-шароитдаги ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳисобланади. Сўнги вақтларда мамлакатда меҳнат миграциясини тартибга солувчи қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Мамлакатлараро даражада республика ташқарисида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон фуқароларининг ижтимоий ва меҳнат ҳуқуқларини таъминловчи ҳужжатлар имзоланди ва улар ижроси амалга оширилмоқда.

Шунингдек, фуқароларнинг айримлари қўшимча даромад орттириш мақсадида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун мустақил равишда чегарадош давлатлар автотранспортларида ўйўл давомида зларини катта хавф-ҳатарга солиб республика ташқарисига чиқиб кетиш ҳолатлари ҳам йўқ эмас. Республикамизда халқаро рейсларни амалга оширувчи йўловчи автотранспорт воситалари деярли мавжуд эмас. Ўзбекистон билан қўшни бўлган чегарадош давлат ҳудудларида йўловчи ташувчилар томонидан амалга ошириладиган йўловчи ташиш автотранспорт нархи “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК йўловчи ташув тарифи нархларидан 2,5 - 4 марта арзон.

Шуларни эътиборга олиб ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг республика ташқарисидаги вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш жойигача хавфсиз етиб олиш, йўл давомида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига транспортда чиқиш вақтида хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга мувофиқ 2018 йил 1 майдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар кўп борувчи ёки юқори концентрацияли шаҳарларга янги темир йўл йўналишларини ишга туширилади.

2018 йил 1 июндан бошлаб вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар томонидан талаб юқори бўлган йўналишларда янги йўловчи поездлар қўйилади ёки мавжуд поездларда вагонлар, айниқса плацкартлар сони кўпайтирилади, жумладан, ушбу йўналишлардаги темир йўл поезди жўнашини ҳудудий темир йўл станцияларидан амалга ошириш ташкиллаштирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАКга “Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларни қиммат бўлмаган нархларда ташишни амалга оширувчи паст бюджетли авиакомпанияларни (лоукостер) ташкил этиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ бўлди.

Энди Ўзбекистон автомобил ва дарё транспорти агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси ТИФ Миллий банки билан Халқаро автобус йўловчи ташиш бўйича ихтисослаштирилган компания ташкил этилади ва бу вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқароларга ҳавфсиз транспортни таъминлашга, йўл ҳаражатларини пасайтиришга кўмаклашади.

Халқаро йўловчи ташувчи автобусларни бевосита автовокзал ҳудудларида йўлга чиқиш олди техник кўрикдан ўтказиш амалга оширилади ҳамда зарурат туғилганда бутун йўл давомида автобусларнинг видеокузатуви таъминланади.

Қарорнинг энг муҳим ва аҳамиятли жиҳати шундан иборатки, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказлари тузилмасида меҳнатга хақ тўлаш жамғармаси доирасида ишга жойлаштириш инспекторлар сонини қисқартириш ҳисобига умумий 300 нафар штат бирлигида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаётган фуқаролар билан ишлаш секторлари ташкил этилди. Улар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар вакиллари билан биргаликда асосан хонадонларга кириб, фуқаролар ўртасида республикадан ташқарида автомобиль транспортида ҳаракатланиш чоғида ҳаракатланиш хавфсизлигига риоя этиш, шунингдек чет элда ташкиллаштирилган равишда ишга жойлашиш тўғрисида тушунтириш тарғибот ишларини тизимли ва мунтазам равишда олиб боради.

Ишсиз аҳолини аниқлаш ва уларнимавжуд бўш иш ўринларига, квоталанган иш жойларига, хунармандлик ёки деҳқон хўжалиги билан шуғулланмоқчи бўлса, истагига қараб иш топиб беришга ёрдам кўрсатади, Ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этади. Фуқаромиз барча таклифларни рад этиб, бари-бир вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республика ташқарисига чиқаман деса, уларни ҳавфсиз транспорт билан таъминлаш мақсадида Президентимизнинг ёрдамларидан қандай фойдаланиш тартиби тушунтирилади.

Яъни, биринчи галда ҳавфсиз ва имтиёзли тарифларда чипталари сотилаётган транспорт воситалари таклиф этилади. Бунинг учун Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ва имтиёзли темир йўл ва авиачипта харид қилаётган фуқароларни Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасига мажбурий рўйхатга олади ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга имтиёзли тарифларда чипталар сотиш бўйича ташкил этилган ихтисослаштирилган кассаларга таклиф қилади.

“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон ҳаво йўллари” МАК 2018 йил 1 апрелдан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасида рўйхатга олинган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий (эконом) класс авиачипталарнинг нархини 20 фоизгача чегирма тақдим этилади.

Шунингдек, яна АТ “Алоқабанк”нинг соддалаштирилган очиш шартлари билан, хизматлар учун минимал коммссия ва ноль суммада суғурта депозитли “VISA-migrant” банк пластик карталари жорий этилиб, хизмат кўрсатиш ҳамда 2018-2019 йилларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги электрон маълумотлар базасига рўйхатга олиш шарти билан вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларнинг темир йўл ва авиачипталар хариди учун бир йилда бир марта харажатларининг 300 минг сўмини қоплаб бериш мажбуриятини ўз зиммасига олган.

Қарорнинг яна бир жиҳати, бу АТИБ “Ипотека банк”нинг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларнинг йўл давомида транспорт ва бошқа харажатлари, чет элда ишга жойлашиши учун зарур хужжатларни расмийлаштириш харажатларини халқаро тўлов тизимлари (Western Union, Contact ва бошқ.) орқали пул ўтказиш ва кредит тўлашнинг мослашувчан механизмини жорий этиш орқали 1000 АҚШ доллари эквивалентида кредит беришни кенг жорий этиш тўғрисидаги таклифи фуқароларимизни ҳимоялашни таъминлайди.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларни рус тили ва ишлаб чиқариш касбларга ўқитиш, жумладан, бепул курсларни ташкил этиш Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг тасарруфидаги касб-ҳунар коллежлари ва касб-ҳунарга ўқитиш марказлари базасида амалга оширилиши белгиланди.

Суғурта компанияларига Россия Федерациясига вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун кетаётган фуқароларни комплекс суғурта химоя қилиш бўйича Россия суғурта компанияларининг суғурта агенти сифатида ўз ваколатхоналарини очиш ва Қозоғистон Республикасида ўз ваколатхоналарини очиш таклиф этилди. Имтиёзли тарифлар бўйича темир йўл ва авиачипталар сотиш ихтисослаштирилган кассаларда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан чиқиб кетаётган фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурталашни расмийлаштириш учун доимий тарзда суғурта агентлари жойлаштирилади. Бу билан йўлдаги ёки борган давлатида турли офатларга дуч келса, уларга шикаст етказилса, суғурта орқали зарарлар белгиланган тартибда қоплаб берилади.

Россия Федерациясида меҳнат фаолиятини амалга оширишга патент ва рухсатнома олишда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш муассасалари томонидан берилган тиббий гувоҳномаларнинг тан олиниши юзасидан Россия Федерациясининг ваколатли органлари билан Келишув имзолаш ҳақида мутасадди органларга топшириқ берилди.

Шу ўринда Президентимизнинг яна бир гапларини таъкидлаб ўтмоқчи эдим. Хусусан, “Ўзимиз ўзимизга хиёнат қилмасак, ўзимиз ўзимизни алдамасак, ҳалол-пок бўлиб меҳнат қилсак, мен аминман, кўзлаган барча марраларимизга албатта етамиз. Бу борада мен аввало кўп синовлардан ёруғ юз билан ўтган олижаноб халқимизнинг мустаҳкам иродаси ва бунёдкорлик салоҳиятига ишонаман” деган гаплари ҳар бир фуқарога тегишли деб биламан.

Вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун республикадан ташқарига чиқаётган фуқаролар тимсолида бутун ўзбек халқининг маданияти, урф-одати, юриш-туриши, муомуласи, хулқ-атвори ва бошқа олижаноб жиҳатлари намоён бўлади. Шуни унутмаган ҳолда маданиятли бўлишга, аҳлоқ-одобимизни йўқотмасдан, яратилаётган шарт-шароитлардан оқилано фойдаланишга, алдовларга берилиб, турли нопок йўлларга кириб кетмасликка, юртимиз шаънига доғ тушурмасликка ва ватанпарварлик рухини сўндирмасдан эсан омон оила аъзоларингиз олидга қайтиб келишга чақириб қоламан.

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Сиз азизлар ўзбек юрти фарзандисизлар ва давлат ҳимоясидасизлар. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича саволлар ёки муаммолар туғилган тақдирда қуйидаги ишонч телефонларига қўнғироқ қилинг.

Ишонч телефони: (0371) 200-06-00

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги: (0371) 202-33-44

 

Ўзбекистон Республикаси

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

Юридик бўлим бошлиғи

Матрасулов Давлатназар Рахимберганович