Учрашув давомида томонлар Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграциясининг Кванджу шаҳрида ташкил этиладиган ваколатхонаси фаолияти, келгуси ҳамкорлик режалари ҳамда миграция соҳасининг долзарб масалаларида муҳокама олиб борди.

Хусусан, Кванджу шаҳар ҳокими Агентлик ваколатхонаси фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга ва бу борада истиқболли лойиҳаларни имзолашга тайёрлигини билдирди.

Ўз навбатида, вазир Шерзод Кудбиев мамлакат иқтисодий тараққиётида меҳнат мигрантлари алоҳида ўрин тутиши ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиб бориш асосий вазифалардан бири эканлигини ва Кванджу шаҳрида ташкил этиладиган Агентлик ваколатхонаси бу йўлда ишончли одим бўлишини таъкидлади.

Учрашув якунида томонлар миграция тизимини янада такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни кучайтириш ва келгусида ўзаро ҳамкорлик битимларини имзолашга келишиб олди.

 

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати