Учрашув давомида Президент Ли Мун Су Корея малака сифатини баҳолаш тизимини презентация орқали атрофлича ёритиб берди.

Томонлар малакани баҳолаш соҳаси, касбий таълим ва таълим муассасаларидаги ўқитиш сифатини баҳолаш тизими ҳамда компетенциянинг касбий баҳолаш методологияси каби қатор масалаларни муҳокама қилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар яқин муносабатларни юритишга келишиб, ҳамкорлик тўғрисида битимлар имзолашга тайёрлигини билдиришди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ахборот хизмати