2018 йилнинг 9 ойлик якунлари бўйича “Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш” мавзусидаги социологик тадқиқот Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази масъул ходимлари ҳамда ҳудудлардаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, олий ва ўрта-махсус таълим муассасалари ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан 2018 йилнинг октябрь ойида ўтказилди.


Мақсад ва вазифалари. Ушбу социологик тадқиқот банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаш учун маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сонини аниқлаш мақсадида, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг 72 та туман ва шаҳарларида “Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш” сўровномаси (Анкета) асосида ўтказилди.
Мазкур ўрганиш асосида меҳнат ресурсларини баҳолаш, ҳисобот ва прогноз баланслари ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқароларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилди.


Тадқиқот ўтказиш методологияси. Сўров ўтказиладиган уй хўжаликларини саралаш ҳар бир туман (шаҳар) бўйича маълумотларнинг намунавийлигини таъминлаш мақсадида, ҳар бир туман (шаҳар)да уй хўжаликларининг 0,3 фоиздан кам бўлмаган миқдорини қамраб олиш орқали амалга оширилди. Уй хўжаликларини танлаш икки босқичда амалга оширилди.

Юклаб олиш (pdf, 668 кб)