2018 йил якунлари бўйича “Уй хўжаликларида бандлик масалаларини ўрганиш” мавзусидаги социологик тадқиқот Республика аҳоли бандлиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази масъул ходимлари ҳамда ҳудудлардаги давлат ва нодавлат ташкилотлари, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ходимларидан иборат гуруҳлар томонидан 2018 йилнинг декабрь ойида ўтказилди.

Социологик тадқиқотнинг мақсади: банд бўлмаган аҳоли сонини ҳисоблаш учун маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлганлар сонини аниқлашдан иборат.

Вазифалари: тадқиқот натижалари асосида меҳнат ресурслари баҳоланади, ҳисобот ва прогноз баланслари ҳамда иқтисодиётнинг норасмий секторида банд бўлган фуқароларнинг сифат таркиби тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Тадқиқот ўтказиш методологияси. Сўров ўтказиладиган уй хўжаликларини саралаш ҳар бир туман (шаҳар) бўйича маълумотларнинг намунавийлигини таъминлаш мақсадида, ҳар бир туман (шаҳар)да уй хўжаликлар сонининг ўртача 0,3 фоиздан кам бўлмаган миқдорини қамраб олиш орқали амалга оширилди. Бу жараён ҳар чоракда бир марта амалга оширилиб, йилда жами 4 марта ўтказилади.

Юклаб олиш (pdf, 2751 кб)