Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 24 апрелдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4720-сон Фармони ва Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 19 июндаги “Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификаторини тасдиқлаш тўғрисида”ги 164-сон қарорига асосан  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг янгиланган классификатори тўпламини 2500 нусҳада нашр этиш бўйича тижорат таклифларини 2016 йилнинг 10 январидан 22 январига қадар қабул қилади.

Манзил: Тошкент шаҳар, Миробод тумани, Миробод кўчаси, 15-уй.
Маълумот учун телефон: (+99871) 239-88-48; (+99871) 239-88-25