Ассалому алайкум матбуот анжуманимиз иштирокчилари, оммавий ахборот воситалари ходимлари.
Бугунги анжуманимизда биз сизларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат  вазирлиги томонидан, жорий 2016 йилнинг январь сентябрь ойлари давомида, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, бандлигини таъминлаш, меҳнат хуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида ахборот бермоқчимиз.
Ижозатингиз билан аввал 2016 йилнинг бандлик дастури ижроси ҳақида қисқача ахборот бермоқчиман:
Ҳисобот даврида республика бўйича жами 748,7 минг иш ўринлари ташкил этилиб, дастур 101,8 фоизга бажарилди. Бунда, мақсадли дастурларга мувофиқ 163,6 мингта иш жойлари ташкил этилди. Коллеж битирувчиларини иш билан таъминлаш борасида ҳам қатор амалий тадбирлар уюштирилди. “Ягона дарча сайёр нуқтаси” дастури доирасида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шахрининг қоллежларида битирувчиларни тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш мақсадида тадбирлар ўтказилди. Ўз ишини бошлаш истагини билдирган битирувчиларга керакли анжом ускуналарни сотиб олишга кредит маблағлари ажратилди. Бундан ташқари ўтган даврда 934 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди ва унда 43,8 мингта корхона ва ташкилот иштирок этиб, 50,1 минг кишига ишга жойлашиш бўйича йўлланмалар берилди. Дастур ижроси хақида батафсилроқ Бандликни таҳлил қилиш ва меҳнат бозорини тартибга солиш бошқармаси бошлиғи Эркин Авезов ўз презентациясида сўзлаб беради.
 
Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш масаласига келсак бу борада вазирлик томонидан режали ишлар амалга оширилмоқда, жумладан;
Жорий йилда жами 17,0 минг нафардан зиёд ёлғиз кекса, пенсионер ва ногиронлар рўйҳатга олиниб, улардан 4,3 минг нафардан зиёди ўзгалар парваришига муҳтож ёлғизларни ташкил этади. Улар ҳар ой бепул тўққиз турдаги маҳсулотлар билан таъминланардилар. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 10 августдаги “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сон қарорига асосан, 2016 йил 1 сентябрдан улар 15 турдаги маҳсулотлар билан таъминланмоқда. 1941-1945 йиллар уруш ва меҳнат фронти фахрийларининг 9831 нафари санаторияларда соғломлаштирилди.
Умуман бу борада олиб борилаётган ишлар хақида Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш чора-тадбирлари мониторинги ва таҳлили бошқармаси бошлиғи Баходир Шарапов сўзлаб беради.
 
Мехнат қилаётган фуқароларимизнинг хақ-хуқуқларирни ҳимоя қилиш борасида ҳам Вазирлигимизнинг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан самарали фаолият амалга оширилмоқда. Жумладан;
Жорий йилнинг 9 ойи давомида инспекция ходимлари томонидан жами 5232 текширув ўтказилган. Бунда, 505 татекширув Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика Кенгаши томонидан тасдиқланган режа асосида, 1676 та текширув инспекция ваколати доирасида давлат бюджетидан молиялаштирладиган ташкилотларда, 1552 та текширув Ҳуқуқ тартибот идоралари билан ҳамкорлик доирасида, 520 та текширув жисмоний шахслар ариза ва шикоятлари бўйича, 861 та текширув юридик шахслар мурожаатлари ва шикоятлари асосида, 118 та текширувлар бошқа ҳолатлар юзасидан ўтказилган. Инспекциянинг бош мутахассиси Казакабаева Барно, бу борада амалга оширилган ишлар хусусида кенгайтирилган маълумотни тақдим этади.
 
Республикамизда сўнгги йилларда Президентимиз Ислом Каримовнинг саъйи ҳаракатлари билан тадбиркорликнинг ривожланишига, ва шу билан халқимизнинг турмуш фаровонлигини оширишга кенг имкониятлар яратиб берилди. Йилдан йилга Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган белгиси остида турли товарлар ички бозорда кўпаймоқда ва экспорт қилинмоқда. Ишлаб чиқариш корхоналарида техника хавфсизлигига риоя қилиш борасида ҳам вазирлигимиз томонидан қатор чора-тадбирлар ишлаб чиқилган ва малга оширилмоқда, жумладан:
Республика бўйича Давлат меҳнат техника инспекторлари ва меҳнат шароитлари экспертлари томонидан ўтказилган текширишларда, Меҳнат муҳофазаси қонунчилиги ва техника хавфсизлиги қоидаларига амал қилмаслик холатлари бўйича жами бўлиб 29709 та камчилик аниқланган бўлиб 27805 та (93,5 фоиз) камчилик бартараф этилганлиги ҳақида корхоналардан маълумотлар олинган. 9 ой давомида Меҳнат қонунчилиги ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва меъёрларига амал қилинмаганлиги учун 2477 нафар мансабдор шахслар жавобгарликка тортилган бўлиб, шундан 2 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган, 9 нафарига бошқа интизомий чоралар кўрилган, 2466 нафарига маъмурий жарималар қўлланилган.
Бу хақда Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Нозима Сулаймонова ахборот беради.
 
Энди савол жавобларга утсак булади. Мархамат саволларингиз бўлса, мутахассисларимиз ва мен уларга жавоб беришга тайермиз.