Аҳолини ишга жойлашишида кўмаклашиш. 2016 йил январь-март ойларида 193 та туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат этган 52,3 минг нафар фуқароларнинг ишга жойлаштирилишига кўмаклашилди.

Вақтинчалик бир марталик иш билан таъминлаш марказлари орқали 31,5 минг нафар фуқаролар вақтинчалик бир марталик ишларга жалб қилинди.

Ҳисобот даврида иш қидираётган фуқаролар учун мақбул келадиган ишни қидириш муддатини қисқартириш мақсадида 312 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, уларда 16,2 мингта иш берувчилар вакиллари ва 59,2 минг нафар иш қидираётган фуқаролар иштирок этишди. Ярмаркалар натижасига кўра 12,9 минг нафар шахс ишга йўлланма олишди, 31,7 минг нафар фаол иш қидираётганларга меҳнат, бандлик ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича маслаҳатлар берилди.

Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий муҳофаза муҳтож тоифалари бандлигини таминлаш учун маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда банд қилинган (квота) иш ўринларига 15,4 минг нафар фуқаро жойлаштирилди. Заҳира қилинган иш жойларига 598 нафар ногиронлар, 7,8 минг нафар таълим муассасалари битирувчилари, 3,7 минг нафар ёлғиз ота, оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болаликлар, 589 нафар ёш болали ишламайдиган аёллар, 1,0 минг нафар қамоқдан озод этилганлар, 636 нафари муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, 1,1 минг бошқа тоифадагилар ишга жойлаштирилди.

Ишсизларнинг меҳнат бозоридаги рақобатга бардошлигини кучайтириш ва иш билан таъминлаш мақсадида 1,8 минг нафар ишсиз фуқаро тикувчилик, тўқувчилик, электрик, пайвандчилик, бўёқчилик, сувоқчилик, компьютер техникаси оператори ва бошқа шу каби меҳнат бозорида талаб қилинаётган касблар бўйича ўқитилди. Бундан ташқари, 252 нафар ишсиз “Усто-шогирд” усулида миллий ҳунармандчиликнинг гилам тўқиш, ганчкорлик, теридан, дарахтдан ва темирдан бадиий маҳсулотлар тайёрлаш, миллий қандолатчилик ва бошқа турлари касблар бўйича ўқитилди ва ўргатилди.

Корхоналар билан ҳамкорликда 1,2 минг нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Жамоат ишлари аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш (0,2 минг), автомобил-шоссе йўллари ва инфратузилма объектларини қурилиши ва таъмирлаш ишларида (0,2 минг), бошқа йўналишлар, шу жумладан мелиоратив ишларини амалга ошириш (0,8 минг) йўналиш ва соҳаларида ташкил этилди.

2016 йил январь-март ойларида ҳудудлар ва йўналишлар кесимида
49,2 мингта иш ўрни ташкил этилди ҳамда 118,2 минг кишининг, жами 167,4 минг кишининг бандлиги таъминланди.

Шу билан бирга, Республика ҳудудлари бўйича 2016 йилда иш ўринларининг салмоқли қисми Фарғона (19,9 минг), Самарқанд (16,3 минг), Тошкент (15,6 минг), Қашқадарё (15,0 минг), Андижон (14,5 минг), Наманган (12,8 минг) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (19,5 минг) ташкил этилди ҳамда аҳоли бандлиги таъминланди.

Дастурнинг йўналишлар (тармоқлар) бўйича бажарилиши қуйидагилар билан изоҳланади:

Биринчидан, мақсадли комплекс дастурларга мувофиқ янги объектларнинг ишга туширилиши, ишлаб турган корхоналарни қайта жиҳозлаш ва кенгайтириш натижасида 49,2 мингта иш ўринлари ташкил этилди, шундан 12,9 мингтаси – саноатда, 11,0 мингтаси – хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида, 6,2 мингтаси – қишлоқ хўжалигида, 9,7 мингтаси – қурилишда, 5,2 мингтаси – ижтимоий инфраструктурада ва 4,2 мингтаси – ишламасдан турган корхоналарни тиклаш ҳисобига.

Иккинчидан, кичик корхоналар ва микрофирмаларни жадал ривожлантириш ҳисобига 29,5 минг кишининг бандлигини таъминлади.

Учинчидан, якка тартибдаги тадбиркорлик соҳасини кенгайтириш натижасида 32,7 минг нафар кишининг бандлиги таъминланди.

Тўртинчидан, касаначиликнинг ривожлантириш ҳисобига 25,8 минг нафар банд бўлмаган фуқароларни, асосан хотин-қизларни, ногиронларни ва аҳолининг бошқа ижтимоий заиф қатламларини, шунингдек чет элдан қайтган меҳнат мигрантларини иш билан таъминлаш имконини берди.

Бешинчидан, фермер ва деҳқон хўжаликларида озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши натижасида
30,1 минг киши иш билан таъминланди.

Жумладан, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида 825 та, Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида 818 та, Бухоро вилоятининг Ромитан туманида 1226 та, Жиззах вилоятининг Фориш туманида 504 та, Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида 1308 та, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 774 та, Наманган вилоятининг Косонсой туманида 895 та, Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида 1377 та, Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида 1048 та, Сирдарё вилоятининг Ховос туманида 1058 та, Тошкент вилоятининг Чиноз туманида 739 та, Фарғона вилоятининг Ёзёвон туманида 855 та, Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида 1543 та иш ўрни ташкил этилган.