Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазири А.Абдухакимовнинг Ўзбекистон Республикасининг мустакиллигининг 25 йиллигига багишлаб ўтказилган тадбирдаги маърузаси
Ассалому алайкум, азиз юртдошлар, Ҳурматли меҳмонлар,
Жаннатмакон Ватанимиз Мустақиллигининг қутлуғ 25 йиллиги билан Сиз – азизларни, Сизлар орқали Республикамизнинг барча аҳолисини, авваламбор қадрли отахон ва онахонларимизни, меҳнаткаш ва фидокор ҳамюртларимизни, ёшларимизни чин қалбимдан қизғин табриклашга ижозат бергайсизлар !
Азиз юртдошлар !
Мустақиллик биз учун миллий давлатчилигимизни, ўзлигимиз, инсоний ҳақ-ҳуқуқ ва қадр-қимматимизни тиклаш, урф-одат ва анъаналаримизни, муқаддас ислом динимизни, буюк аждодларимизнинг табаррук номларини улуғлаш бўйича илгари тасаввур ҳам қилиб бўлмайдиган беқиёс имкониятларни очиб берди.
Натижада биз учун мутлақо янги бўлган автомобилсозлик, нефт ва газ кимёси, нефт-газ машинасозлиги, замонавий қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат ва тўқимачилик саноати каби соҳа ва тармоқларга асос солинди.
Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида биринчи ўринни забт этиб тургани қалбимизни ифтиҳор туйғуларига тўлдиради.
Ҳурматли байрам иштирокчилари !
Ҳар йили мустақиллик байрами арафасида мамлакатимиз ишлаб чиқаришда, иқтисодий, ижтимоий, маданий соҳаларда, тинчлик ва осойишталикни таъминлашда алоҳида ўрнак кўрсатган фуқаролар давлат мукофотларига жумладан, 142 Меҳнат вазирлиги ходимлари сазовор бўладилар. Сизларнинг гулдирос ва давомли қарсакларингиз билан мукофотланган барча ҳамюртларимизни самимий табриклаймиз.
Ҳурматли ҳамюртлар !Пиллакорлар ва ғаллакорларимиз бу йил учун олган мажбуриятларини ошириб бажардилар. Тажрибали мутахассисларнинг кўп йиллик кузатувларига кўра далаларимизда пахтадан мўл ҳосил яратилди. Ишонаманки, фидокор пахтакорларимиз бу йил ҳам Муҳтарам Президентимиз ва ҳукуматимизнинг юксак ишончини шараф билан
оқлайдилар. Республикада қўлга киритилаётган ютуқларга нуроний отахонларимиз, мўътабар онахонларимиз қўшаётган катта ҳиссаларини фахр билан таъкидлайман.
Ёшларимизнинг Сиздек улуғ инсонларга эргашиб, комил инсон бўлиб етишлари Сизларнинг самарали меҳнатларингиз натижасидир. Барча бунёдкорлик ишлари, шодиёналар, тўкин-сочин дастурхонимиз,
фаровон турмушимиз, фарзандлар камоли тинчлик ва осойишталикнинг мевасидир.
Шуни ишонч билан айтаманки, вилоятимиз аҳли мамлакатимизнинг гуллаб - яшнаши йўлида Муҳтарам Президентимиз томонидан олиб борилаётган улуғвор ишларни амалга оширишда бундан буён ҳам
пешқадамлар сафида бўладилар. Бахтимизга Юртбошимиз доимо соғ-омон, истиқлолимиз абадий, юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин ! Яна бир бор байрам муборак, азиз юртдошлар.
Эътиборингиз учун раҳмат !