Ўзбекистонда ижтимоий корхоналарни ривожлантириш катта аҳамиятга эга, айниқса, аҳолининг бандлик ва аҳолининг ижтимоий ҳимая қилиш соҳасида, шунингдек, меҳнат бозорида рақобатлаша олмайдиган инсонлар ва нодавлат нотижорат ташкилотларнинг (ННТ) молиявий барқарорлигини таъминлашг соҳларида катта рол ўйнайди. Шу билан бирга, бу муаммоларни ҳал қилишда, ижтимоий корхоналар салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. 1991-2015 йиллар давомида ногиронларнинг жамоат ташкилотлари билан ижтимоий корхоналар сони 3,5 баробарга камайди. Бу ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли бандлигини паст даражада сақлаб қолади. Фақат ҳар бир йигирманчи нодавлат нотижорат ташкилоти баъзида омадсиз натижага олиб келса ҳам, ўзи маблағ топиш учун ҳаракат қилмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ўз маблағлари улуши фақат 7% ни ташкил этади.

Ушбу таҳлилий ҳисоботнинг мақсади аҳолининг ва унинг ҳожатманд қатламларини бандлиги ва ижтимоий ҳимоя қилиш, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари молиявий барқарорлигини таъминлашда ижтимоий корхоналарнинг роли ва салоҳиятини таҳлил қилиш.

Ушбу ҳисоботда:

1) Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларининг бандлигини таъминлашда маҳаллий ижтимоий корхоналарнинг роли, нодавлат нотижорат ташкилотларнинг молиявий барқарорлиги, улар томонидан кўрсатилаётган ижтимоий хизматларни кенгайтириш;

2) БМТТД ҳамда Меҳнат вазирлиги томонидан ташкил этилган намунали ижтимоий корхоналар тажрибасинининг таҳлили;

3) Солиқ, ҳуқуқий ва бошқа масалаларни ўз ичига олган ҳолда, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти ва тадбиркорлик субъектлари ва уларнинг муҳити баҳоланади;
4) Ижтимоий корхоналарнинг ривожланишидаги муаммоларини белгилаш ва таҳлил қилиши, шунингдек, тегишли тавсиялар ишлаб чиқиш.

Ҳисобот Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг «Бандликни таъминлашда ижтимоий шериклик» қўшма лойиҳаси доирасида ишлаб чиқилди.

Ҳисобот натижалари Ўзбекистонда ижтимоий корхоналарни ривожлантириш масалаларида фойдаланиш мумкин.

Юклаб олиш (pdf, 8.0 MB)