Жорий йил 20 апрелдан 26 май кунигача “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашни кучайтириш, жамиятимизда ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлашга қаратилган суннат ва ниқоҳ тўйларини ўтказиш бўйича тадбирлар амалга оширилмоқда.
 Мазкур тадбирлар доирасида никоҳ тўйлари бўлаётган ёшларнинг бандлик ҳолатини ўрганиш, банд бўлмаганларни тўй куни олдидан иш билан таъминлаш назарда тутилган.
 Шунга кўра жорий йилнинг 21 апрель куни Бухоро шаҳрида Бухоро вилояти ҳокимлиги, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари федерацияси, меҳнат бош бошқармаси ва бир қатор ташкилот ва идоралар ҳамкорлигида вилоятдаги кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар фарзандларининг никоҳ тўйларига бағишланган тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди.
 Унда Бухоро шаҳри, Ромитан, Жондор, Олот ва Ғиждувон туманларидан 20 нафар йигит-қиз ўзлари истаган ишга жойлаштирилгани тадбирда тантанали эълон қилинди ҳамда меҳнат дафтарчалари топширилди.

 

Манба: www.qalampir.uz