test
Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) 1991 йил 1 – апрельда Корея Республикасининг бир бўлими сифатида тузилган бўлиб, у ривожланаётган давлатларга беғараз ёрдам дастурларини амалга оширишга жавобгардир.
KOICA ҳамкор давлатларнинг ижтимоий – иқтисодий ривожланишлари учун ва ушбу давлатларда камбағалликни йўқотиш мақсадида барча чораларни қўллаб, бу ишларни ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорлик ўрнатиш ва улар билан дўстлик алоқаларини ўрнатиш орқали амалга оширади.
KOICA нинг ривожланиш дастурлари, асосан, Кореянинг ривожланиш тажрибасига таянган бўлиб, ушбу дастурлар юқори сифатли ҳаёт кечиришни таъминлашга интилади ва дунёни янада яхшироқ қилишга ҳаракат қилади. «KOICA билан бирга бутун дунё халқлари учун фаровон ҳаётга эришиш» лозунги асосида, KOICA ўзининг чет эллардаги 48 ваколатхоналари орқали ҳар–хил грант дастурларини амалга ошириб, техник ёрдамлар кўрсатади.
KOICA нинг Ўзбекистондаги офисини 1995 йилда очилганидан то бугунги кунгача 24 – лойиҳа амалга оширилиб, 1400 га яқин Ўзбекистонлик мутахассислар Кореяда стажировкада бўлиб қайтдилар ва 403 волонтерлар (кўнгиллилар) KOICA лойиҳалари доирасида Ўзбекистон Республикасига жўнатилдилар.
KOICA нинг ривожланиш дастурлари – KOICA нинг ривожланаётган давлатларда ижтимоий – иқтисодий ривожланишларни таъминлаш учун кўрсатилаётган ҳамкорликнинг оддий белгисидир. Амалга оширалаётган лойиҳалар ўз ичига хизматлар кўрсатиш учун комплекс ҳамкорликлар кўрсатишни олади ва бу ҳамкорлик жисмоний инфраструктураларни қуриш, жамиятни ривожланиши ва ҳамкор давлатларнинг фаровонлигини ошириш мақсадида асбоб- ускуналар тақдим қилиш каби чоралардан иборат.
KOICA нинг ривожланиш дастурларига қўшимча сифатида KOICA Ривожланиш Тажрибасини Алмашиш Дастурини (РТАД) ҳам амалга оширади; ушбу Дастур техник ёрдам сифатида, Кореянинг ривожланиш тажрибасини алмашиш орқали, ҳамкор давлатларнинг потенциалини оширишга мўлжалланган. 1995 йилдан бошлаб 2014 йилгача беғараз ёрдамнинг 24 та лойиҳага берилган ва KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси орқали амалга оширилган лойиҳаларнинг умумий ҳажми 79 миллион АҚШ долларга яқиндир.
Бугунга келиб, Ўзбекистон Республикаси билан 2012-2015 йиллар учун мўлжалланган Стратегик ҳамкорлик дастури доирасида, Ўзбекистондаги асосий устивор лойиҳалар ичига қуйидагилар киради: таълим (профессионал ўқитиш), медицина ва соғлиқни сақлаш, ҳамда давлат бошқаруви (электрон ҳукумат).
KOICAнинг Ўзбекистондаги офиси амалий лойиҳаларни қўллаб-қувватлашни Ўзбекистондаги ижтимоий – иқтисодий ривожланишларни таъминлашга мўлжалланган, Ўзбекистоннинг давлат сиёсати доирасида, стратегияларни ишлаб чиқиш орқали амалга оширади.
WorldFriendsKorea (WFK) деб аталадиган дастур орқали, Корея Республикаси Ҳукумати волонтерларни танлаб, уларни ривожланаётган давлатларга жўнатади.
Волонтерлар линияси орқали кўрсатиладиган KOICA дастури ҳам WFK нинг бир қисми ҳисобланади. Ривожланаётган давлатларга жўнатиладиган волонтерлар, ривожланаётган давлатлардаги маҳаллий аҳолини ўз фаолиятларини яхшилаш мақсадида ўқитиш ва ёрдам бериш орқали, улар билан ҳамжиҳатликни таъминлашда, боғловчи - кўприк вазифасини бажаришади.
2015 йил 1 январь ҳолатига келиб, Ўзбекистонда жаъми бўлиб 71 KOICA волонтерлари ижтимоий – иқтисодий ривожланишларни таъминлашга мўлжалланган Ўзбекистоннинг ҳар- хил соҳаларида ўз фаолиятларини давом эттиришмоқда; бу соҳалар ичига корейс тилини ўқитиш, компьютер технологиялари, таеквондо, медицина, болаларни ўқитиш ҳамда Сэмаыл Ундонг Дастури киради (қишлоқ жойларини ривожлантириш).
Волонтерлар ўз фаолиятларини Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона, Бухоро, Ургенч, Нукус, Самарқанд ва Қарши шаҳарларида амалда қўлламоқдалар.
KOICA нинг Ўзбекистондаги фаолиятининг яна бир йўналиши - CIAT дастури орқали ўқитишни ташкил қилиш – «Потенциални (қобилиятни) Ошириш ва Эртаги Куннинг Муваффақияти»; ушбу дастур KOICA нинг глобал ўқитиш дастури бўлиб, ҳамкор давлатлардан давлат хизматчиларини ўқув курсларига таклиф қилиш орқали, улар билан ривожланиш тажрибаларини ва услубларини баҳам кўришга ҳаракат қилади. Ўқув курсларини тугатган мутахассислар, ўз тажрибаларини бошқаларга бериш орқали, жамиятнинг миллий ривожланишида, инсон ресурслари сифатида илғор ролларни ўйнайдилар.
Ўқув дастурлари давлат учун тўғри келадиган курслардан, стипендия дастурлари, ҳамда умумий курслардан ташкил топган. KOICA нинг Ўзбекистондаги офиси ҳар йили ушбу дастурлар доирасида 100 та стажерни танлаб олиб, уларни ўқитади.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг KOICA билан ҳамкорлиги
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бандлик билан таъминлаш туман (шаҳар) Марказлари, ишхоналарнинг заявкалари (талабномалари) орқали ҳар йили 25-30 минг ишсиз ёшларни янги замонавий профессияларга ўқитади. Бунинг учун 217 асосий колледжлар ва ишсизларни профессионал тайёрлаш марказларининг имкониятлари қўлланилади.
Бозорнинг тез ўзгараётган шароитини инобатга олиб, қисқа вақт ичида янги, замонавий малакали ишчи кадрларни тайёрлайдиган ўқув муассасаларига бўлган талаб ошиб боради.
Ушбу соҳани янада ривожлантириш мақсадида, ҳамда ишсиз ёки вақтинча иш билан таъминланмаган аҳолини, шулар жумласида таълим муассасаларини битирганларни профессионал тайёрлаш ва қайта ўқитиш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда профессионал таълимни имкониятларини ривожлантириш” лойиҳасини муваффақиятли амалга оширмоқда; ушбу лойиҳа иш бозори талаб қиладиган мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил қилишга бағишланган.
Ушбу ҳамкорлик доирасида, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 августдаги 170 – сонли Қарори орқали, Тошкент шаҳрининг Сергели туманида, Корея Республикаси Ҳукуматининг грант фонди ёрдамида, профессионал тайёрлаш Маркази ташкил қилинди. (грант - 4 миллион АҚШ долларига яқин).
Ушбу профессионал тайёрлаш Маркази ўзига хос, имкониятлари ва амалий муҳимлигига нисбатан камдан-кам учрайдиган бўлиб, замонавий ўқув-лаборатория жиҳозлари, ўқув-ишлаб чиқариш станоклари ва амалий ўқув - қуроллари билан таъминланган.
Марказда замонавий ўқув хоналари ва ишлаб чиқариш дарсхоналари мавжуд бўлиб, у республиканинг барча вилоятларидан келадиган ўқувчилар учун 360 ўринли ётоқхонага эга.
Марказда мутахассисларни тўрт асосий йўналишда ўқитиш ва қайта тайёрлаш амалга оширилади: машиналар қуришга оид ишлаб чиқариш ва технологиялар (токарлар, фрезеровщиклар, сваркачилар (пайвандловчилар), метални қайта ишлаш бўйича мутахассислар); электроника ва электротехника (электр ва электрон мосламаларни ремонт қилиш ва хизмат кўрсатиш), уй–рўзғор электрон техникаси, радио ва телеаппаратуралар); автомобилларни диагностика қилиш, таъмирлаш ва техник кузатув (автослесарлар, мотористлар, автомобилларни диагностикаси); информация системалари ва технологиялар (компьютерда программалаштириш ва тармоқлар, мультимедиа, ЭҲМ операторлари, компьютер ва бошқа офис техникаларини таъмирлаш ва хизмат кўрсатиш).
Марказда ўқиш муддати 10 ой бўлиб, шундан 6 ой Марказда, 4 ой корхоналарда ва ишлаб чиқаришда амалиёт ўтиш жараёнида амалга оширилади.
Марказ 24 ўқитувчи ва ишлаб чиқариш бўйича мастерлар билан тўлдирилган, улар ичидан 8 нафари Корея Республикасида махсус малака ошириш курсларини тугатиб келишган. КОICА томонидан Марказга ёрдам бериш мақсадида, Кореядан 8 волонтерлар жўнатилган.
Марказнинг очилишидан қисқа муддат ўтган бўлишига қарамасдан, унда 1500 га яқин ёшлар ўқитилди ва қайта тайёрланди ва уларнинг барчаси Марказда олинган малакалари орқали иш билан муваффақиятли таъминланди.
Энг муҳими, Марказни тугатган бирор – бир кимса ҳам ишсиз қолмайди; ўқишни тугатгандан сўнг, улар илгаридан тузилган 3 томонли шартнома орқали олинган мутахассислик бўйича иш билан таъминланадилар (Бандлик билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш Маркази, корхона ва ишсиз одам).
Марказнинг ўқувчилари ишлаб чиқариш практикасини ўтиб, иш билан таъминланган корхоналар орасига қуйидаги корхоналар киради– Тошкент труба ишлаб чиқариш заводи, Тошкент металл қуйиш-механика заводи, «GM Powertrain Uzbekistan», ГСКБ Ирригация заводи, Электроаппарат заводи, Бекобод Металлургия комбинати, «Шарк» компанияси корхонаси, Узтелеком, Тошавтотеххизмат ва бошқалар.
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) билан яқин ҳамкорлиги шу ишлар билан чегаралиб қолинмайди.
Бугунга келиб, Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Ҳукуматлари орасида қўл қўйилган Шартномага асосан, Самарқанд профессионал Таълим Марказини қурилиши бошланди; ушбу Марказнинг битирилиши муддати - 2016 йил июль ойига мўлжалланган.
Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси Ҳукуматлари орасида Шахрисабз шаҳрида шундай марказни яратиш ҳақида Шартнома тузилиб, уни амалга ошириш ишлари бошланди.
Ҳозирги пайтда Вазирлик ва KOICA орасида Шахрисабз лойиҳасини амалга ошириш доирасида “Ўзбекистонда малакаларни баҳолаш (аттестациядан ўтқазиш) тизимини яратиш ва киритиш” бўйича ишлар бошланиб кетди.
Ушбу лойиҳа Ўзбекистондаги иш бозорини самарали бошқаришга таъсир қиладиган аниқ таклифларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган бўлиб, унда Кореянинг иш бозорини ривожлантириш ва бошқариш тажрибаси инобатга олиниб, профессионал таълимни амалга оширишда давлат ва хусусий тизимларни яратиш (vocationaltraining), ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш мақсадида хизматлар кўрсатиш бўйича хусусий институтларни яратиш (рекрутинг хизматлари ва бошқалар) тадбирлари кўзда тутилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг фаол ҳаракатлари натижасида, Корея ҳукуматининг, шундай Марказларни Қўқон ва Урганч шаҳарларида очиш бўйича асосий розилиги олинди.
KOICA Президенти Ким Ёнг Мокнинг в 2014 – йил август ойидаги сафари давомида, «Мурувват» и «Саховат» уй-интернатларини қўллаб-қувватлаш лойиҳасини амалга ошириш мақсадида, ҳамкорликни ўрнатиш бўйича келишиб олинди.
Ушбу келишув доирасида 2014 – йил декабр ойида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимидаги 14 «Мурувват» ва «Саховат» уй-интернатлари раҳбарлари учун икки ҳафталик семинар ташкил қилинди ва бу раҳбарлар Корея Республикасидаги шунга ўхшаган ижтимоий ташкилотлар фаолияти билан тўғридан -тўғри танишиш имкониятига эга бўлдилар. Ушбу йўналишда бошқа ишлар ҳам давом этмоқда.