test
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни қабул қилиш тартиби
Ахборотдан фойдаланувчи Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир сўровни оғзаки ёки ёзма шаклда (шу жумладан, электрон хужжат шаклида) тақдим этилиши мумкин.
Ахборотдан фойдаланувчиниг сўрови рўйхатдан ўтказилган кундан эътиборан кўпи билан ўн беш кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Оммавий ахборот воситасининг вазирлик фаолияти тўғрисида ахборот олишга доир, шунингдек интервьюсини ташкил этиш тўғрисидаги сўрови кўпи билан етти кунлик муддатда кўриб чиқилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилиш тартиби
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати иш кунлари девонхона масъул ходими томонидан мурожаатнинг иккинчи нусхасига олинганлиги ҳақида имзоланган ва вақти кўрсатилган холда қабул қилинади. Қабул қилинган мурожаат девонхонага топширилади ва “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ белгиланган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза ёки шикоят келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, кўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, кўшимча хужжатларни сўраб олиш талаб этилганда ҳолда бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади.
Ариза ва шикоятлар кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, кўшимча материаллар сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган холларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари раҳбарият рухсати билан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу хакда мурожаат этувчига хабар қилинади.
Таклиф келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, кўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно, бу хакда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклада хабар берилади.