test
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги халқаро ҳамкорлик доирасида 100 дан ортиқ маҳаллий, халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади.
Халқаро ҳамкорлик доирасида вазирлик кўплаб маҳаллий нодавлат ва нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда. Хусусан, вазирлик қошида ногирон инсонлар жамоатчилик ташкилотларининг Жамоатчилик ва маслаҳат кенгаши ташкил топган ва ўз фаолиятини амалга оширмоқда. Вазирлик Республика болалар ижтимоий мослашуви марказининг ҳимояга муҳтож болаларни ижтимоий муҳофаза қилишни мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва мониторингини олиб бориш бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Нодавлат ва нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси қошидаги Ногиронлик масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг аъзоси ҳисобланади. Бундан ташқари, вазирлик Ўзбекистондаги ижтимоий корхоналарни ривожлантириш мақсадида ўзининг услубий ва маслаҳат ёрдамини амалга оширади.
Халқаро ҳамкорлик доирасида, Вазирлик БМТ Тараққиёт Дастури, Жаҳон банки, ХМТ ва бошқа кўплаб ташкилотлар билан биргаликда қўшма ташаббусларни амалга ошириб келмоқда (Халқаро ҳамкорлик бўлимида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин).