test
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 5 февраль 1053 – сонли қарорига мувофиқ, Япония ҳукумати томонидан ҳайрия гранти ёрдами доирасида берилган ва Марказ томонидан 2010 – йил биринчи кварталда қабул қилинган 59 нафар тиббий асбоб - ускуналар ва инвентарлар ўз вақтида ўрнатилди ва улардан самарали фойдаланиш мақсадида кадрлар ўқитилди. Ушбу асбоб - ускуналар ва инвентарлар 16- апрельдан то ҳозирги пайтгача ногиронларни реабилитация ва протез қилиш Миллий маркази фаолиятида тўлиқ ишлатилиб келиняпти.
Айниқса, Марказнинг материаль-техник базасини кучайтиришда компьютер томографи, С-arm рентген аппарати, электромиограф, эндоскоп, артроскоп, гастрофиброскоп, эхокардиограф, электро-энцефалограф, эхоэнцефалограф, допплер, физиотерапевт жихозлар ва ускуналар, ЛФК кабинети учун тренажёрлар, тиббий мосламалар ва биохимик лаборатория учун мўлжалланган приборлар каби медицина аппаратуралари айниқса жуда катта самара берди.
Медицина аппаратуралари ва тренажёрлар, асосан, таянч - ҳаракат аппарати функциялари бузилган ва неврологик касалликка чалинган беморларни диагностика қилиш ва тиббий қайта тиклаш жараёнида қўлланилади ва бундан ташқари, ногиронларни протез-ортопедик воситаларни тўғри қўллашга ўргатишда ишлатилади.
ЭНДОСКОП, ЭЛЕКТРОМИОГРАФ ва АРТРОСКОП каби япония гранти томонидан олинган замонавий медицина аппаратурлари Марказ реабилитологларининг амалий фаолиятида қўлланиладиган бебаҳо ускуналар бўлиб, умуртқа диски грижасини (даббани) олиб ташлашда, тизза ва тос суяги билан сон суяги туташтирган бўғинни ва ҳаракатлантирувчи қўл-оёқларни бузилиши жараёнларида оператив аралашувни енгиллаштирди. Шуни ҳам таъкидлаш керакки, тренажёрлар фақатгина ногиронларни тренировка қилдириш учун мўлжалланган.
110 каравотдан 50 таси махсус ортопедик касалликлар учун тайёрланган бўлиб, улардан 10 таси ногиронларни интенсив терапиясида қўлланилади. Каравотларнинг барчаси одатдагилардан уларни ишлатишда қулайликлиги ва функцияларининг кўплиги билан ажралиб туради.
Функционал-диагностик ва физиотерапия бўлимларида ва Марказнинг биохимик лабораториясида ишлтиладиган медицинага доир грант орқали олинган аппаратуралар, ногиронларни диагностика ва тиббий реабилитация қилиш сифатини кучайтиришга имкон яратиб, медицина кўриги ўтқазиш сонини ва иш ҳажмини кўпайишига ва тиббиёт ходимларининг иш вақтини қисқаришига имкон яратди.
Охирги 5 йил ичида, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимида JICA линияси бўйича 4 волонтёрлар (кўнгиллилар) ишлашди (улардан бири эксперт-реабилитолог), айниқса улардан 3 таси ногиронларни жисмоний реабилитологлари бўлиб (Омуро Казуя, Кенжи Такезаки, Минори Кашиваги), улар айнан ногиронларни реабилитация ва протез қилиш Миллий марказида (НРПММ) ишлашди ва ногиронларга кўрсатилган реабилитация хизматларининг сифатини яхшилашга ўз хиссасини қўшишди.
2010 йилдан бошлаб, НРПММ ходимлари оммавий ахборот воситалари ва матбуотда JICA линияси бўйича олинган грант ёрдами натижалари ва Марказнинг фаолиятига бағишланган мавзуларда 80 маротаба материаллар чоп қилишди.
Бундан ташқари, 2013-2014 йилларда, ижтимоий ҳимояга мўлжалланган хайрия ёрдами линияси бўйича, Япониянинг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлари учун миллий реабилитация марказига 118 700,0 доллар нархдаги 9 нафар замонавий медицина аппаратурлари (электроэнцефалограф, 3 каналлик электрокардиограф, рентген аппарати, рангли-рақамли ультратовуш системаси, биохимик анализатор, ультратовушли ингалятор, УВЧ-60 даволаш аппарати, жаррохлик инструментлар тўплами), ҳамда ҳудудий реабилитация маркази орқали Андижон вилояти ногиронларига худди ушбу ижтимоий ҳимояга мўлжалланган хайрия ёрдами линияси бўйича 21 нафар юқори технологияли медицина асбоб - ускуналари олиниб, улардан кенг фойдаланилмоқда. Ушбу медицина асбоб ускуналарининг нархи 119 490,0 долларни ташкил қилади ва улар қуйидагилардан иборат: нейромиограф, электрокардиограф, дарсонваль, мобиль рентген аппарати, «Сономед-325», «Витафон-2», «Меллон», «Физиотек-2000», «АМНП-01», «АЛМАГ-02», «УЗТ-1.01Ф», «Амплипульс 5 Бр» ва бошқалар.
2015 йил 11 – март куни Тошкент шаҳрида, ижтимоий лойиҳаларни беғараз қўллаб - қувватлаш дастури доирасида, Япония ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги раҳбарлари орасида грант шартномасини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Ушбу грант шартномаси ногиронларга мўлжалланган Навоий, Самарқанд ва Хоразм вилоятларидаги ҳудудий реабилитация марказларини замонавий медицина асбоб - ускуналари билан таъминлашни кўзда тутади.
JICA нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси томонидан қўллаб-қувватланаётган “Мини Грантлар Дастури” Лойиҳалари доирасида эълон қилинган конкурс (2015 йил 30 - июнь 818 – сонли хат) орқали, ногиронларни реабилитация ва протез қилиш Миллий маркази 2015 йил август ойида “Нейрохирургия учун операцион микроскоп” ва “юриш учун PIO имитатори ” сотиб олиш учун икки лойиҳа талабномасини жўнатди. Ушбу лойиҳа талабномасини ишлаб чиқарувчи Боходир Каримович Каримов бўлиб, у JICA нинг Япониядаги бир ойлик ўқув курсларини тамомлаган ( 17.XI.2009 дан то 04.XII.2009 йилгача) ва айни вақтда у ногиронларни реабилитация ва протез қилиш Миллий марказининг даволаш бўйича Бош врачининг ўринбосари лавозимида ишлайди.