Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма

Текшириш давомида назорат қилинадиган асосий масалалар

Текшириш давомида назорат қилинадиган асосий масалалар

1. Тармоқ келишувлари ва жамоа шартномаси тузилиши ва ўзгартирилиши масалалари.

2. Ишга қабул қилиш, меҳнат шартномаларини тузиш ва ўзгартириш масалалари.

3. Иш берувчи меҳнат шартномасини тузиш чоғида дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказиш талабини бажарилиши (МКнинг 214-моддаси).

4. Меҳнат шартларини ўзгартириш, улар қайси тартибда белгиланган бўлса, шундай тартибда амалга оширилиши (МКнинг 88-90-моддалари).

5. Меҳнат дафтарчалари берилиши, сақланиши ва юритилиши масалалари.

6. Ишга қабул қилиш вақтида ишга кираётган шахсга нисбатан меҳнат дафтарчасини юртилиши.

7. Ходимнинг иш тўғрисидаги маълумотларни ҳамда меҳнат шартномаси бекор .илинишида меҳнатдафтарчасини тўлдириш тартиби бажарилиши (Йўриқноманинг 2.12-2.22 бандлари).

8. Пенсиялар муддатидан олдин тайинланган (эркаклар 58 ёшга тўлган, аёллар 53 ёшга тўлган) шахсларнинг меҳнат дафтарчалари умумий асосларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлгунга қадар ёки ишга киргунга қадар маҳаллий меҳнат бўлимларида сақланишига риоя этилиши.

9. Иш берувчининг буйруқлар китобининг юритилиши (саҳифалари сони рақамлари қўйилганми, ип билан тикилганми, иш берувчи имзоси ва сурғучли мухр билан мустақкамланганми).

10. Меҳнат дафтарларини ҳисобини олиб бориш китоби ходимлар бўлимида (ОК), меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш, уларни сарф қилиш китоблари эса ҳисоб-китоб (бухгалтерия) бўлими томонидан олиб борилиши ва моддий жавобгарлик шартномалари тузилиши.

11. Ходим учун иш вақтининг нормал муддати ҳафтасига 40 соатдан (МКнинг 115-моддаси), 16-18 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 36 соатдан, 15 ёшдан 16 ёшгача бўлган ходимларга ҳафтасига 24 соатдан (МКнинг 242-моддаси), 1 ва 2 гуруҳ ногиронларига ҳафтасига 36 соатдан (МКнинг 220-моддаси) ортиқ белгилаш мумкин эмаслиги қоидаларига риоя этилиши.

12. Байрам кунлар (МКнинг 131-моддаси) арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилишини бажарилиши.

13. Ходимларни тунги вақтдаги ишга жалб этиш МКнинг 220-моддаси 5-қисмида ва 228, 245-моддаларида белгиланган чеклашларга риоя этган ҳолда амалга оширилиши (МКнинг 122-моддаси).

14. Иш вақтидан ташқари ишлар, дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида 2 хисса миқдорда хақ тўланиши (МКнинг 157-моддаси).

15. Иш куни (смена) давомидаги танаффуслар (МКнинг 127-моддаси), кундалик дам олиш вақтининг муддати белгиланиши (МКнинг 128, 129- моддалари), дам олиш кунларида ишга жалб этишнинг чекланишлари (МКнинг 132-моддаси) бўйича талабларни бажарилиши.

16. Ходимларга 15 иш кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътилларни берилиши (МКнинг 134-моддаси).

17. Йиллик таътилларни бериш вақти ва навбатининг жадвали, уни календарь йили бошлангунга қадар ишлаб чиқилиши ва риоя этилиши (МКнинг 144-моддаси).

18. Йиллик ўзайтирилган (18 ёшга тўлмаган ходимларга, I ва II гурух ногиронларга 30 календарь кун) асосий таътиллар бериш талабларининг бажаралиши (МКнинг 135-моддаси).

19. Фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўлашни тўғри амалга оширилиши (МКнинг 151-моддаси).

20 Иш берувчининг молиявий холатидан қатъий назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ўрнатилган (жамоа шартномасида ёки бошқа локал норматив хужжатдаги) муддатларда ва миқдорда тўланиши шартлиги (МКнинг 122-моддаси 1-қисми 154-161, 164 -моддалари).

21. Меҳнат интизомига оид қоидаларни мавжудлиги ва уларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мослиги ва ижроси (МКнинг 174, 181-183-моддалари).

22. Меҳнат шартномалари МКнинг 97-109-моддаларида белгиланган асослар бўйича бекор қилиниши.

23. Ходим томонидан етказилган зарарни ундириш (МКнинг 207-моддаси).

24. Айрим тоифадаги ходимларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар қўлланилиши (МКнинг 224-237-моддалари).

25. 18 ёшга тўлмаган шахслар учун белгиланган меҳнат тартиб қоидаларига амал қилиниши (МКнинг 239-246-моддалари).

26. Олий ва ўрта махсус талим билим юртида таълим олаётган талабаларга нисбатан белгиланган меҳнат қонунчилигига амал қилиниши (МКнинг 249-256-моддалари).

27. Ижтимоий ҳимояга муҳтож шахсларга энг кам миқдордаги иш жойларини барпо этиш юзасидан жойлардаги давлат хокимияти органларининг қарорларини бажарилиши (ВМнинг 01.12.1998 йилдаги 504-сонли қарори ва жойлардаги туман хокимларининг қарорлари).

28. Аввал буюртманома берилган, ўрта махсус, касб хунар ва олий таълим олган, шунингдек касб тайёргарлиги олишга ва қайта тайёрганлик кўришга, малакасини оширишга юборилган шахсларни ишга қабулқилиш талабларини бажарилиши.

29. Маҳаллий хокимият органлари томонидан корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга ишга юборилган фуқароларни у ерда бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) бўлгани ҳолда ишга олишдан асоссиз бош тортганлиги холатларини мавжудлиги.

30. Бўш иш жойлари (бўш лавозимлар) тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим қилинмасдан, улар борлиги ҳақида маълумотларни яшириш ҳолатлари мавжудлиги.

31. Ҳар бир ходимнинг ўрни бўшаётганлиги тўғрисида (унинг касби, мутахассислиги, малакаси ва меҳнат ҳақи миқдорини кўрсатган ҳолда) ахборотларни ўз вақтида маҳаллий меҳнат органларига тақдим этмаслик холатларини мавжудлиги.

32. Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармасига ажратмаларни тўлашдан бўйин товлаганлик холатларини мавжудлиги.


Меҳнатни  муҳофаза қилиш бўйича

33. Меҳнат муҳофазаси хизматини ташкил этилгани ва унинг иш фаолияти.

34. Меҳнатни муҳофаза қилиш хонаси ташкил этилгани ва унинг кўргазмали қуроллар билан жиҳозлангани.

35. Ходимларни меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитиш ва билимларини текшириш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишлар ташкил этилганлиги (Адлия вазирлигида 1996 йил 14 августда 272-273-сон давлат рўйхатидан ўтказилган намунавий Низомлар).

36. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича лавозим йўри.номаларининг мавжудлиги.

37. Кириш, мавжуд касблар ва иш турлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқилганлиги (Адлия вазирлигида 2000 йил 7 январда 870-сонли давлат рўйхатидан ўтказилган Низом). Иш жойларида хавфсизлик техникаси бўйича йўриқномалар мавжудлиги.

38. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари манбаъларининг мавжудлиги. Иш жойларида санитария-гигиена талабларига жавоб берувчи меҳнат шароитлари яратилганлиги; шамоллатиш тизими мавжудлиги ва ҳолати; иситиш ва совутиш тизимлари мавжудлиги ва ҳолати; табиий ва сунъий ёритиш ва ҳоказоларнинг ҳолати.

39. Ходимларнинг шахсий ҳимоя воситалари билан бепул таъминланиши. Ушбу ҳимоя воситаларига талаб, уларни сақлаш, таъмирлаш, тозалаш, ювиш. Улардан тўғри фойдаланилиши.

40. Ходимларга белгиланган имтиёз ва компенсацияларни бериш масалалари.

41. Аёллар ва вояга етмаганлар меҳнати муҳофазаси ҳолати, жумладан: Аёллар меҳнатидан тўлиқ ёки қисман фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар Рўйхатига амал қилиниши; Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ишлар Рўйхатига амал қилиниши.

42. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва хисобга олиш тўғрисидаги Низомга амал қилиниши. Жароҳатланишлар таҳлили, жароҳатланишларни камайтириш бўйича чора-тадбирлар амалга оширилаётганлиги.

43. Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолда жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг бошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш қоидаларига амал қилиниши. Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берадиган рўйхатлардан тўғри фойдаланиш.

44. Иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича шаҳодатдан ўтказиш ва меҳнат шароитларини баҳолаш ишларининг ўз вақтида амалга оширилгани ва (бош) давлат меҳнат шароитлари экспертининг хулосаси мавжудлиги.

45. Ишлаб чиқаришда ногиронлар меҳнатидан фойдаланаётган ногиронларнинг иш жойлари ўз вақтида шаҳодатдан ўтказилганлиги ва шаҳодатлаш натижаси асосида ногиронлар меҳнатидан фойдаланаётган корхонанинг санитария-техника ҳолати паспорти тузилганлиги.

46. Жамоа шартномасида меҳнат муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилганлиги ва ижро этилиши.

47. “Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги ҳамда“Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунлари ижроси.