Call-Марказ
On-line Маслаҳатчи
Бизни топиш
Саволлар ва жавоблар
Янгиликларга обуна
Сайт бўйича қўлланма

2016 йил январь-декабрь ойларида Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосий йўналишлари тўғрисида ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА

2016 йил январь-декабрь ойларида Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури асосий йўналишлари тўғрисида

ТАҲЛИЛИЙ МАЪЛУМОТНОМА

Аҳолини ишга жойлашишида кўмаклашиш. 2016 йил январь-декабрь ойларида 193 та туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат этган 248,2 минг нафар фуқароларнинг ишга жойлаштирилишига кўмаклашилди.

Ҳисобот даврида иш қидираётган фуқаролар учун мақбул келадиган ишни қидириш муддатини қисқартириш мақсадида 1108 та бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил этилиб, уларда 51 мингдан ортиқ иш берувчилар вакиллари ва қарийиб 165 минг нафар иш қидираётган фуқаролар иштирок этишди. Ярмаркалар натижасига кўра 50,1 минг нафар шахс ишга йўлланма олишди, қарийиб 96 минг нафар фаол иш қидираётганларга меҳнат, бандлик ва ҳуқуқий масалалар бўйича маслаҳатлар берилди.

Меҳнат бозорида аҳолининг ижтимоий муҳофаза муҳтож тоифалари бандлигини таминлаш учун маҳаллий ҳокимликлар билан биргаликда банд қилинган (квота) иш ўринларига 90,1 минг нафар фуқаро жойлаштирилди. Заҳира қилинган иш жойларига 3,0 минг нафар ногиронлар, 58,7 минг нафар таълим муассасалари битирувчилари, 15,6 минг нафар ёлғиз ота, оналар ҳамда 14 ёшгача ва ногирон болалилар, 2,9 минг нафар ёш болали ишламайдиган аёллар, 3,1 минг нафар қамоқдан озод этилганлар,
2,4 минг нафари муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилганлар, 3,2 минг нафар пенсия ёшига яқинлашиб қолганлар ва 780 нафардан ортиқ бошқа тоифадагилар ишга жойлаштирилди.

Ишсизларнинг меҳнат бозоридаги рақобатга бардошлигини кучайтириш ва иш билан таъминлаш мақсадида 5,9 минг нафар ишсиз фуқаро тикувчилик, тўқувчилик, электрик, пайвандчилик, бўёқчилик, сувоқчилик, компьютер техникаси оператори ва бошқа шу каби меҳнат бозорида талаб қилинаётган касблар бўйича ўқитилди. Бундан ташқари, 1,7 минг нафар ишсиз “Усто-шогирд” усулида миллий ҳунармандчиликнинг гилам тўқиш, ганчкорлик, теридан, дарахтдан ва темирдан бадиий маҳсулотлар тайёрлаш, миллий қандолатчилик ва бошқа турлари касблар бўйича ўқитилди ва ўргатилди.

Корхоналар билан ҳамкорликда 7,9 минг нафар ишсиз фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди. Жамоат ишлари аҳоли яшаш пунктларини ободонлаштириш (1,1 минг), автомобил-шоссе йўллари ва инфратузилма объектларини қурилиши ва таъмирлаш ишларида (1,4 минг), бошқа йўналишлар, шу жумладан мелиоратив ишларини амалга ошириш (5,4 минг) ҳисобига ташкил этилди.

2016 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мақсадли параметрларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкил этиш бўйича доимий ишловчи ҳудудий комиссия томонидан тақдим қилинган тезкор маълумотларга кўра, жорий йилнинг январь-декабрь ойларида барча соҳаларда республика бўйича 762,6 мингта иш ўринлари яратилган (дастурга нисбатан – 101,3%).