Call-Markaz
On-line Maslahatchi
Bizni topish
Savollar va javoblar
Yangiliklarga obuna
Sayt bo‘yicha qo‘llanma
Функции и задачи Республиканского научного центра занятости, охраны труда
Қуйидагилар Илмий марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
 
Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича мутахассис малака сертификатини олиш учун имтихонларни ташкил этиш махсус идоралараро имтихон комиссияси ишини ташкил этиш;
 
ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг устуворликларини ҳисобга олган ҳолда меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнатни суҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофазаси бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
 
меҳнат миграцияси, шу жумладан ички миграция сохасида рўёбга чиқаётган жараёнларни таҳлил қилиш, уларни сабабларини илмий асослаш, уни бошқариш ва таъсир кўрсатиш йўллари бўйича тадқиотлар ўтказиш;
 
меҳнат миграцияси соҳасида ҳалқаро ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш, Ўзбекистон республикаси фуқороларини чет элларда ва хорижий фуқороларни Ўзбекистон республикасида ишга жойлаштиришнинг самарали ва замонавий механизмларини жорий этиш ҳамда чет элларда ишга жойлаштиришга номзодлар билан дастлабки кўникув тадбирларини ўтказиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;
 
ишга жойлашишга мухтож, иш билан банд бўлмаган аҳолини касбий қайта тайёрлаш ва ишга жойлаштириш, шунингдек аҳолини эхтиёжманд тоифаларини ижтимоий муҳофаза қилиш бўйича сифатли хизматлар кўрсатишга оид илмий-услубий тавсияномалар ишлаб чиқиш ҳамда амалий ишланмалар лойихаларини тайёрлаш, шунингдек бу борада замонавий хизматлар кўрсатиш;
 
меҳнат, бандлик ва аҳолини ижтимоий муҳофаза илиш соҳасидаги қонун ҳужжатларини, меҳнат муносабатларини такомиллаштириш бўйича чор-тадбирларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
 
меҳнат соҳасидаги ижтимоий-иқтисодий ахборотларни таснифлаш ишларини амалга ошириш, меҳнат нормалари ва қоидаларини, шунингдек хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касбларининг тариф-малака таснифномаларини ишлаб чиқиш;
 
меҳнат шароитларини баҳолаш ва меҳнат хавфсизлигини таъминлаш учун меъёрий базани яратиш мақсадида меҳнатни муҳофаза қилишга таъалуқли хужжатларни ишлаб чиқилиши ва қайта кўриб чиқилиши ҳамда иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишда илмий-услубий ва амлий ёрдам кўрсатиш;
 
иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарининг жарохатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш;
 
меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ўқитиш ва малака ошириш дастури бўйича маҳсус ўитиш ва малака ошириш курсларини ташкил этиш;
 
меҳнат, аҳоли бандлиги ва аҳолини ижтимоий муҳофазаси ҳамда меҳнат муносабатлари масалалари юзасидан халқаро ташкилотлар ҳамда хорижий давлатлар таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;
 
меҳнат, аҳоли бандлиги ва аҳолини ижтимоий муҳофазаси ҳамда меҳнат муносабатлари масалалари юзасидан махсус социологик тадқиқотларни ва жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этиш ва амалга ошириш;
 
илмий-техникавий, ихтисослаштирилган кенгашлар ташкил қилиш, илмий тадқиқотларни мувофиқлаштириш бўйича махсус муассасалар фаолиятида иштирок этиш орқали республикада меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофазаси ҳамда меҳнат муносабатлари масалари бўйича олиб борилаётган илмий изланишларни мувофиқлаштириш;
 
меҳнат, аҳоли бандлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва аҳолини ижтимоий муҳофазаси ҳамда меҳнат муносабатлари масалалари бўйича меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳаси ходимларини ҳамда бошқа соҳа мутахассисларининг билимларини ошириш бўйича ўқитиш;
 
илмий йўналишлар асосида, монографиялар, дарсликлар ва даврий ахборотлар, журналлар ва бошқа нашрлар ташкил қилиш ва чоп этиш.